ЁЗГИ ТАЪТИЛ БОЛАЛАРГА ОТА-ОНАЛАР БИЛАН МАРОҚЛИ ВА МАЗМУНЛИ ЎТАДИ
Ёз фаслида ўқувчилар таътилга чиқиб, дам олишади. Ёзги таътил уларга дам олиш ва кучларни қайта тиклаш учун ажойиб имконият.
Аммо ҳар бир ота-она фарзандининг таътил давомидаги вақтларини режалаштириб, мазмунли ўтказишини таъминласа, мақсадга мувофиқ бўлади. Мактабдаги машғулотлар тугаб, таътил даври бошланганидан сўнг, кунни қандай ўтказиш учун кунлик ёки ҳафталик режа тузилиши керак.
Масалан, соат 8.00 да нонушта, 9.00 да велосипедда ёки очиқ ҳавода сайр қилиш, 10.00 да телевизорда қизиқарли кўрсатув томоша қилиш ва шу каби фойдали, қизиқарли машғулотлар режа қилиб қўйилса, болажонлар беҳуда нарсага чалғимайди ва зерикишмайди.
Болаларнинг телевизор ёки компьютер қаршисида соатлаб ўтиришга йўл қўймаслик керак. Уларни ўйинларга чорлаб, рағбатлантириб бориш лозим. Кераксиз нарсаларни томоша қилиш зарарли эканлигини тушунтириш билан бирга китоб ўқишга, китоблардан фойдали нарсаларни ўрганишга одатлантириш мақсадга мувофиқ.
Болалар ота-оналари билан ўтказилган вақтни жуда қадрлашади. Шундай экан, ҳар бир ота-она ёзги таътил даврида ўз фарзандига эътиборли бўлса, уларнинг мириқиб дам олишларига имконият яратган бўлар эди.
Инобат НОРИМОВА, 38-мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶