Амударё тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аввало, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилиб келмоқда. Бу борада Қўриқлаш бўлими ходимларининг хизматлари муҳим аҳамият касб этади.
Жорий йилнинг 10 июнь куни 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида жамиятимизда осойишталикни сақлашда ўзларининг фидоийлиги билан хизмат қилиб келаётган Амударё тумани Қўриқлаш бўлимининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси бош психологи, майор Имаматдан Аллашев, Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси шифокорлик бўлими бош мутахассиси Гулнора Сейдабуллаева, туман Қўриқлаш бўлими бошлиғи подполковник Бахтиёр Атаджанов ҳамда гуруҳ командири Элёр Юсуповлар иштирок этиб, Ватан, оила каби муқаддас қадриятларни асраб авайлаш, ходимлар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ёш ходимлар дунёқарашига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олишга қаратилган муҳим тавсиялар бериб ўтдилар.
Таъкидланганидек, оилани мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаёти ва тажрибаларини оммалаштириш муҳим масалалардан бири саналади.
Соҳа ходимлари ҳам фаолияти давомида мазкур йўналишларга алоҳида эътибор қаратиши, оилаларда соғлом туршум тарзини қарор топтиришда ўзларининг ҳиссаларини қўшишлари зарурлиги қайд этилди.
Бу борада тизим ходимлари, психологик жиҳатдан билимларини ошириши, жойларда аҳоли билан мулоқот жараёнида муомала маданиятига эътибор қаратиши кераклиги хусусида тўхтаб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққанлар ходимлар учун яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот беришди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондониинг ташаббуси билан ходимларнинг 11-синфни битирган фарзандларига Олий таълим даргоҳларига ўқишга киришида махсус квоталар ажратилганлиги ва мазкур ўқув йилида 4 нафар ходимнинг фарзандлари ушбу имтиёзга эга бўлганликларини алоҳида мамнуният билан эътироф этишди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олдилар.
Давлатимиз томонидан соха ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатилаётган эътибор, фидокорона хизматлари учун тақдим этилаётган мукофотлар уларнинг кучларига куч ва ғайрат қўшмоқда.
Шарафли шу билан бирга масъулиятли вазифаларида оғишмай халқ хизматида юрган Қўриқлаш бўлими ходимларига келгуси ишларида зафарлар тилаймиз!
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶