ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИЛАЁТГАН ТАШКИЛОТЛАР МАСЪУЛЛАРИГА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Туман Адлия бўлимининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси ва Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан туманимиздаги юридик хизмат кўрсатилаётган 18 та ташкилотлар масъул ходимларига семинар ташкил этилди.
Шу йил 20 июнь куни туман Давлат хизматлари биноси мажлислар залида бўлиб ўтган мазкур семинарда Марказ бошлиғи Нилуфар Жуманиёзова томонидан “E-huquqshunos” тизими орқали ҳужжатлар алмашинувидаги ўзгартиришлар ҳақида сўз юритилди. Юридик хизмат кўрсатиш марказига янгидан қўшилаётган ташкилотларга “E-huquqshunos” тизими орқали ҳужжатлар алмашинувининг афзалликлари тушунтирилди.
Таъкидланганидек, ташкилотларга юридик хизмат кўрсатиш асосан “E-huquqshunos” электрон тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Электрон тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналари киритилади ҳамда мавжуд ҳужжатлар лойиҳалари намуналаридан эркин фойдаланиш мумкин. Электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар шахсий кабинетга кириб, ҳар қандай ҳужжат лойиҳаси ва унга таҳлилий материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Марказларга юборишлари керак. Марказларнинг масъул ходимлари тегишли хулоса тайёрлаш, ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, электрон тизимга бириктиради ҳамда ўзаро ҳужжат алмашишни амалга оширади.
Электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан Марказлардан ижобий хулоса олинганидан сўнг, такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва электрон тарзда қабул қилинади ҳамда ушбу ҳужжатлар автоматик тарзда изчил кетма-кетликда рақамланади. Давлат ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тизимга бириктиради, уларни таҳрир қилиб, таклифларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Ўтказилган тарғибот тадбирлари билан боғлиқ материаллар ҳам электрон тизим орқали алмашилади.
Семинар давомида ходимларнинг ишга масъулиятини ошириш, тизим орқали аниқланаётган хато ва камчиликлар тўғрисида сўз юритилди ва уларни бартараф қилиш юзасидан таклифлар берилди.
Ундан ташқари, туман Адлия бўлимининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими етакчи маслаҳатчиси Баҳром Собиров томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидалари тўғрисида”ги 172-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтириб берилди. Шунингдек, Ўзбекистонда янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланганлиги, унга шу йил 1 майдан бошлаб, амал қилина бошланганини таъкидлаб ўтди. Қарорга кўра киритилган ўзгартиришлар ҳақида ҳам кенг тарздаги тушунтиришлар бериб ўтилди.
Семинарда мажбурий меҳнатнинг таъқиқланиши, меҳнат таътилларини бериш тартиблари ҳам ҳуқуқий тушунтириб ўтилди. Шунингдек, семинар қатнашчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича, батафсил ва қонуний асослантирилган жавоблар берилди.
Н.Жуманиёзова, туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶