Ватан тараққиётига ғов бўлувчи иллатларга қарши курашиш кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилинмоқда
18 июль куни Амударё тумани Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласи ҳудудидаги 1-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактабида туман прокурори катта ёрдамчиси Аббаз Ниязимбетов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник Мухтор Рахматуллаев, Вояга етмаганлар бўйича катта инспектор-психолог Улуғбек Йўлдашев, туман ҳокимлигининг дин ишлари бўйича бош мутахассиси Музаффар Шеримбетов ҳамда спорт мактаби ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад – тинчликнинг қадрига етиш, ёшларни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш, Ватан тараққиётига тўсиқ бўлувчи иллатлардан бири − коррупциянинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришдан иборатдир.
Ўзбекистон – барчамизнинг умумий уйимиз. Унинг тинчлигини кўз қорачиғидек асраш, тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш шу диёрда яшаётган ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Йиғилишда сўзга чиққанлар, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик замирида меҳнаткаш ва оқкўнгил халқимизнинг эзгу орзу-умидлари мужассам эканлигини таъкидладилар.
Ҳабарингиз бор, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Конституциявий ислоҳотларнинг баъзи бир фуқаролар томонидан нотўғри талқин этилганлиги сабабли 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар юз берди.
Ҳурматли Президентимиз ушбу қалтис вазиятда халқ билан бирга бўлиб, Қорақалпоғистон Республикасига етиб келди ва Жўқорғи Кенгес депутатлари, Республика фаоллари билан учрашиб, Қонститутциядаги ҳар бир ўзгартиш халқ билан бамаслаҳат амалга оширилишини, Бош Қомусимиздаги Қорақалпоғистон Республикасига оид моддалар амалдаги таҳрирда, ўзгаришсиз қолишини таъкидладилар.
Шундан сўнг, йиғилиш иштирокчиларига шукроналик туйғуларни мустаҳкам қарор топтиришга хизмат қилувчи махсус видеоролик намойиш этилди.

Шу ўринда айтиш керакки, Нукус шаҳрида булиб ўтган кўнгилсиз воқеалар юртимизда яшаётган ҳар бир фуқарони тинчликнинг қадрига етишга, уни асраб-авайлашга ундади. Шунингдек, кўпмиллатли бағрикенг халқимизнинг неча асрлардан буён оғизбирчиликда аҳил-иноқ яшаб келаётганлиги, кучли маънавий ва интеллектуал салоҳиятга эга ёшлари бор юртни ҳеч қандай бузғунчи кучлар енга олмаслиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат эканлиги барчамизга аён.
Йиғилиш давомида Ватан тараққиётига тўсиқ бўлувчи иллатлардан энг хавфлиси − коррупцияга қарши курашиш бўйича туман прокурори катта ёрдамчиси Аббаз Ниязимбетов батафсил тушунтиришлар берди.
Таъкидланганидек, коррупция – давлат ва жамиятни ич-ичидан емирувчи хавфли жиноят ҳисобланади. Маънавий дунёси қашшоқликка учраган ҳар қандай инсон ушбу жиноятни содир этиши мумкин.
Бунинг олдини олиш учун эса, аввало, юртдошларимиз қалбида она Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни чуқур сингдирмоқ, ҳалоллик ва тўғриликни ҳаёт тарзининг бош меъзони сифатида қўймоқлари даркор.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶