Мардонавор хизматлари учун куюк кўпирлик ҳарбий хизматчининг ота-онаси ташаккурнома билан тақдирланди
Ота-она учун фарзандининг камолини кўришдан ортиқ бахт йўқ дунёда. Фарзандлар томонидан эришилган муваффақиятлар, қўлга киритилган ютуқлар барча ота-оналарнинг қалбида ғурур ва ифтихор туйғуларини жўш урдиради.
Айниқса, она Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли бурчини сидқидилдан бажариб, киндик қони тўкилган заминнинг шаънини ўз ор-номуси каби ҳимоя қилувчи мард ўғлонлар нафақат ота-онасини балки, барча юртдошларимизнинг ишонган тоғи, қалқонидир. Юртимизда ана шундай бурчига садоқат билан хизмат қилаётган, касбини шарафлаб келаётган ҳарбий хизматчилар сафи тобора ортмоқда.
Ҳеч шубҳасиз, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари сафида хизмат қилиш, Ватан остонаси дахлсизлигини таъминлаш ҳар бир йигит учун улкан орзу ва мақсадга айланган.
Куюк кўпир овулида истиқомат қилувчи Каримбой ака ҳамда Моҳира опанинг фарзанди Раҳматжон Собиров ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига хизматга қабул қилинганидан буён ўзининг намунали ҳарбий интизоми, хулқи, билимга интилиши, тиришқоқлиги, ташаббускорлиги, жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан барча ҳарбий хизматчиларга намуна бўлиб келмоқда.
Раҳматжоннинг Ватанимизга, Президентимизга, жонажон халқимизга содиқлик тўғрисидаги қасамёдига амал қилган ҳолда шараф билан хизмат қилиб келаётгани эътироф этилиб, ота-онасига мана шундай баркамол фарзандни тарбиялаб вояга етказгани учун Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги Ташаккурнома йўллади.
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлигида хизмат қилувчи масъул офицер Санжар Тошматов Раҳматжоннинг ота-онасига фарзандининг ўз хизмати давомида мустаҳкам иродали, ақл-заковатли, жисмонан соғлом, мустақил фикрали, замонавий фан-техника янгиликларидан хабардор, муомала ва касб маданиятига эга ҳақиқий Ватан ҳимоячиси эканлигини эътироф этиб, қўмондонлик номидан чуқур миннатдорлик билдирди ва ташаккурномани тантанали тарзда топширди.
Шунингдек, Раҳматжоннинг келажакда ҳам ўзига билдирилган юксак ишончни оқлаган ҳолда, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш, янги Ўзбекистоннинг буюк келажагини қуришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш йўлида сидқидилдан фидокорона хизмат қилишига ишонч билдирди.
Инсоният учун тинчлик, осойишталикдан ҳам улуғ, бебаҳо неъмат йўқ. Бугун юртимизда амалга оширилаётган юксак тараққиёт, янгиланишлар, ривожланишлар замирида халқимизнинг тинч-осуда ҳаёти, эртаги кунига мустаҳкам ишончи мужассамдир.
Бу эса мамлакатимиз сарҳадларини Раҳматжон Собиров сингари мардонавор ҳимоя қилиб келаётган ҳарбий хизматчиларнинг фидоийлиги самараси эканлигини асло унутмаслигимиз керак.
Ўз ҳарбий бурчини адо этиш йўлида метин ирода ва темир интизом билан хизмат қилаётган она Ватанимизнинг мард ўғлонлари доимо омон бўлишларини тилаймиз!
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶