12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:41
Жамият 👁 570

Шимоли-ғарбий ҳарбий округида "Халқлар дўстлиги" фестивали ўтказилди

Шимоли-ғарбий ҳарбий округида "Халқлар дўстлиги" фестивали ўтказилди

Миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик тамойиллари Янги Ўзбекистон тараққиётининг энг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Бугунги кунда жонажон юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари ягона мақсад – Ватан равнақи, кўп миллатли халқ фаровонлиги ҳамда юрт тинчлиги йўлида аҳил ва иноқликда умргузаронлик қилмоқда. Мамлакатимизда қарор топган ва ҳукм сураётган мана шундай тинчлик ва осойишталик, диний бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, чексиз инсонийлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик туйғуларини юксалтириш мақсадида Шимоли-ғарбий ҳарбий округида Халқлар дўстлиги куни муносабати билан дўстлик фестивали ташкил этилди.

Ушбу маънавий-маърифий тадбир том маънода юртимиздаги барқарорликнинг ва дўстликнинг ёрқин ифодасига айланди. Фестиваль доирасида жамиятнинг турли қатламларини кенг қамраб олган кўплаб мазмунли тадбирлар ўтказилди. Хусусан, "Биз ягона Ватан фарзандларимиз", "Ўзбекистон — ягона Ватан" ҳамда "Қўшничилик ва бағрикенглик сабоқлари" мавзуларида ташкил этилган давра суҳбатлари қизғин фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.

Мазкур мулоқот майдонларида ҳарбий хизматчилар, турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кўпни кўрган муҳтарам нуронийлар, умидли ёшлар ҳамда турли миллий маданий марказларнинг фаоллари ўзаро суҳбатлашдилар. Давра суҳбатлари давомида Янги Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва ўзаро ҳурматни таъминлаш борасида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан айнан мана шундай бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ришталари мамлакатимиз тараққиётининг энг муҳим омилларидан эканлиги алоҳида эътироф этилди. Ўзбекистон диёрида яшаётган барча фуқаролар миллатидан қатъи назар, юрт равнақи учун муносиб ҳисса қўшаётгани фахр ва ифтихор билан тилга олинди.

Фестивалнинг бадиий қисми тадбир иштирокчиларига унутилмас лаҳзаларни ҳадя этиб, чин маънода улкан дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрамига айланиб кетди. Катта саҳнада турли миллат вакиллари томонидан ижро этилган бетакрор халқ куй-қўшиқлари, жозибадор миллий рақслар ҳамда ўзига миллий урф-одатларни акс эттирувчи саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди. Бу ранг-баранг маданий чиқишлар миллий қадриятларимизнинг нақадар бойлигини, халқимизнинг бағрикенглигини ва ўзаро ҳурмат тамойилларини яна бир карра ёрқин ифодалаб берди.

Тадбир давомида махсус ташкил қилинган кўргазмалар ҳам барчанинг диққат марказида бўлди. Миллий маданият, бетакрор ҳунармандчилик ва ажойиб амалий санъат намуналаридан иборат мазкур кўргазмалар йиғилганларга юртимизнинг бой маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини яратди. Намойиш этилган кўргазмаларда асрлар оша сақланиб келаётган миллий қадриятлар, турли миллатларнинг ўзига хос анъаналари ва гўзалликка бўлган иштиёқлари намоён бўлди. Бу эса меҳмонларда, айниқса, ёш авлод вакилларида катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини янада мазмунли ўтказиш ва уларни ҳақиқий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида қатор қизиқарли тадбирлар уюштирилди. Хусусан, ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари, ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги кўргазмали чиқишлар ҳамда турли хил беллашувлар ва интеллектуал танловлар юқори савияда ўтказилди.

Ушбу қизиқарли спорт ва ҳарбий кўргазмали чиқишлар нафақат ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш ва уларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб этишга ёрдам берди, балки уларнинг мурғак қалбида Ватанга садоқат, фидойилик ва мардлик хислатларини тоблаб, она юрт ҳимоясига доимо шай туриш руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

Фестиваль якунида алоҳида таъкидланганидек, жамиятимиздаги миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик муҳити Ўзбекистоннинг энг бебаҳо бойлигидир. Мазкур муқаддас тушунчалар халқимизнинг асл куч-қудрати ҳамда барқарор тараққиётимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилади.

Мана шундай кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар жамиятимиздаги илиқ дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашда, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида юксак инсоний фазилатларни камол топтиришда ва энг асосийси, Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ягона Ватанимизнинг тинчлиги ва барқарор равнақи, кўп миллатли халқимизнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги бу муқаддас заминда яшаётган барча фуқароларнинг энг улуғ бойлиги, энг юксак қадрияти ҳисобланади. Дўстлик, меҳр-оқибат, диний бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари доимо устувор бўлган, одамлари ўзаро елкадош бўлиб яшаётган жамиятда эса тараққиёт бардавом бўлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026