01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 15:13
Жамият 👁 315

БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН АЁЛЛАР ФАРЗАНДЛАРИГА МАКТАБ ФОРМАЛАРИ СОВҒА ҚИЛИНДИ

БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАН АЁЛЛАР ФАРЗАНДЛАРИГА МАКТАБ ФОРМАЛАРИ СОВҒА ҚИЛИНДИ

Юртимизда аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор кун сайин ошмоқда. Бу борадаги Президент ва ҳукумат қарорларига кўра, аҳолининг ушбу қатламига ҳар томонлама ғамхўрликлар кўрсатилмоқда.

Амударё туманида ҳам бу борада секторлар кесимида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Айни кунлардаги мактабларда янги ўқув йили бошланиш арафасида ҳам бу эзгу ишлар давом эттирилиб, кам таъминланган оилалар фарзандларига мактаб формалари, ўқув қуроллари, дарслик ва бошқа китоблар етказиб берилмоқда.

24 август куни Қиличбой овули, яъни 2-сектор ҳудудида яшовчи, "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичида рўйхатга олинган, боқувчисини йўқотган ҳамюртларимизнинг хонадонларига сектор раҳбари, туман прокурори Азиз Рўзметов, прокурор ёрдамчиси Аббаз Ниязимбетов ва туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмоилов, фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров ва бошқалар ташриф буюриб, ҳол-аҳвол сўрашди. Уларнинг фарзандларига мактаб формаси, китоблар ва спорт қуролларини совға қилишди.

Маълумки, жорий йилнинг 31 мартида Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорга асосан “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилди. Ушбу Низомда кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини маҳаллабай ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тартиби белгилаб берилди. Шунга кўра “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 6 тоифа бўйича алоҳида манзилли ва 3 тоифа бўйича умумий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

Барча жойларда бўлгани каби 2-сектор ҳудудида ҳам “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар 6 та тоифага ажратилиб, уларга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари, қарамоғида ёшидан қатъий назар I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларига даволаш, дори воситалари олиб бериш ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш кабилар борасида амалий ишлар йўлга қўйилган.

Сектор раҳбари ва бошқа масъуллар томонидан ўз фарзандларига кўрсатилган ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун бўлган аёллар бундай эътибор учун Президентимизга, ҳомийларга миннатдорчилик билдиришди.

Янги ўқув йили бошланиши арафасидаги шу кунларда бозорларда ота-оналар фарзандларига мактаб формаси, ўқув қуролларини, спорт кийимлари ва бошқа зарур нарсаларни олиб бериб, уларни хурсанд қилишмоқда. Бундай кезларда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда вояга етаётган ва боқувчисини йўқотган аёлларнинг ўғил-қизларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг кўнглини кўтаришнинг савоби ниҳоятда улуғ.

Совғаларга эга бўлган болажонлар ҳам эртага бошқа тенгдошлари қатори янги ўқувчи формаларида мактабга отланиб, жорий ўқув йилини кўтаринки руҳ билан бошлашади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026