Туман Тарих ва ўлкашунослик музейига саёҳат ташкил қилинди
Ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахсларга аввалдан юртимизда жамиятнинг ажралмас бир қисми сифатида эътибор қаратиб келинади. Айниқса, сўнгги йилларда республикамизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кўмак бериш борасида катта ишлар қилинди.
Президентимиз раҳнамолигида оғир ижтимоий-маиший шароитларда яшовчи оилалар арзон уй-жойлар билан таъминланаётгани, тиббий хизмат, турли маиший техникалар сотиб олишида беғараз ёрдам кўрсатилаётгани фикримиз далилидир.
Ўзбекистонда ногиронлиги бор шахсларга нафақа тўланаётгани, шу билан бирга, меҳнат қилишларига зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётгани ҳам инсонпарварлик сиёсатининг бир кўриниши, десак, айни ҳақиқат бўлади.
Шунингдек, улар учун гранд лойиҳалар доирасида кўнгилочар тадбирлар, семинар-тренинглар ўтказилиши улар ҳам ўзларини жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилишларига ҳамда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол бўлишларида ёрдам бериб келмоқда.
26 август куни Амударё тумани Ногиронлар жамияти томонидан “Янги Ренессанс иштирокчилари” деб номланган гранд лойиҳаси доирсасида имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган жамиятимизнинг фаол аъзолари учун Олмазор маҳалласи ҳудудидаги Тарихий-ўлкашунослик музейига саёҳат ташкил қилинди.
Саёҳат давомида фахрий устоз, мустақил изланувчи тарихчи ва ўлкашунос Шавкат Чоршамов қатнашчиларга ушбу музейнинг қурилиши, музей экспонатлари, безак ишлари, музей ҳовлисидаги замонавий меъморий услубдаги барча кўриниш ва манзараларни бунёд этиш борасида амалга оширилган кенг қамровли ишлар ва бу борадаги туман ҳокимлиги томонидан кўрсатилган беғараз ёрдам ҳақида батафсил маълумот берди.
Қатнашчилар музей экспонатларини катта қизиқиш билан томоша қилдилар.
Хусусан, туманимизнинг бир неча юз йиллик тарихини ўзида акс эттирувчи осори атиқалар, халқимиз ўтмишидан то бугунга қадар етиб келган бебаҳо ёдгорликлар, ҳали ҳам аслини, қадр-қимматини йўқотмаган турфа либослар, турли даврларга хос иш қуроллари, рўзғор буюмлари, тадбиркор ота-боболаримиз томонидан ишлатилган ёғ ишлаб чиқариш жувозлари, сув ҳайдовчи чиғир ва чархпалак, маданий-маърифий ҳаётни ўзида акс эттирган ноёб қўлёзмалар, манғитлик санъаткорларга тегишли қадимий созлар, уларда жуда катта қизиқиш уйғотди.
Имконияти чекланган инсонлар учун ташкил этилаётган бу хилдаги саёҳатлар, кўнгилочар тадбирлар уларга маданий ҳордиқ берибгина қолмасдан, туманимиз тарихини янада чуқур билишга, ота-боболаримиз яратган ҳунармандчилик анъаналарини ўзида мужассам этган кулолчилик санъати дурдоналарини, Аму бўйи аёллари кийган турли даврларга хос турфа либосларнинг қадр-қимматини ёшларга етказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶