Бир гуруҳ фаоллар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг Қарорига мувофиқ бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий юксалиши, барча соҳалардаги ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилишидаги хизматлари, юртимизни ҳар томонлама ривожлантириши ва халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш йўлидаги фидойи меҳнатлари, жамиятимиздаги миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, мустақиллик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган ҳиссалари ҳамда ижтимоий – сиёсий ҳаётдаги фаоллиги учун мукофотланганлар орасида туманимиз вакиллари ҳам бор.
Хусусан, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Юлдашбой Абдалов “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”, Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи Олимбой Ҳалимов ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси марказий касалхонаси реанимация бўлими мудири Шуҳрат Чоршамовлар “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” унвонлари билан, томорқа ер эгаси Маҳмуджон Норбоев «Ўатан пидайысы» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Юртимизнинг фидойи ўғлонларини юксак мукофот билан қизғин табриклаймиз ва келгуси ишларида ҳам муваффақиятлар тилаймиз!
“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶