12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:22
Адабиёт 👁 446

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Жўражонимей

Бу дунёда ҳеч ким қолмаскан,

Йиққан молин ёнга олмаскан.

Кетаётиб уввос солмаскан,

Жўражоним, жўражонимей.

 

Ўтажагин кимдир билмаскан,

Гуноҳ этиб тавба қилмаскан.

Назарига гоҳо илмаскан,

Жўражоним, жўражонимей.

 

Ўзни ўтга, сувга ураркан,

Тақдирингни ҳарён бураркан.

Бир кун бошин эгиб тураркан,

Жўражоним, жўражонимей.

 

Яшаш учун курашарканей,

Эҳ, шунчаки сўрашарканей.

Йиқилишиб курашарканей,

Жўражоним, жўражонимей.

 

Қадрин билар йўқотишган сўнг,

Айрилиқни хўп тотишган сўнг.

Бир-бирини "ух", сотишган сўнг,

Жўражоним, жўражонимей.

 

Дуч келгандан фойда топаркан,

Қониқмасдан яна чопаркан.

Туз берганни итдек қопаркан,

Жўражоним, жўражонимей.

 

Сездирмасдан тушираркан "чув",

Қилмишларин билдирмасдан у.

Ҳатто бермас, чанқаганга сув,

Жўражоним, жўражонимей.

 

Бу дунёда армонли кўпкан,

Ожизликда қуриган чўпкан.

Тепишсалар мисоли тўпкан,

Жўражоним, жўражонимей.

 

Болаликда қайсар бўлганмиз,

Лек шодликка роса тўлганмиз.

Кексайган сўнг тўзиб, сўлганмиз,

Жўражоним, жўражонимей.

 

Насиҳатни ёқтирмаганмиз,

Белга белбоғ тақтирмаганмиз.

Билсак ўзни тақдирлаганмиз,

Жўражоним, жўражонимей.

 

Одамзодга шу хислат ёркан,

Қариганда ёшликка зоркан.

Сўнг ўкинмоқ тақдирда боркан,

Жўражоним, жўражонимей.

Саъдулла Хўжаниёзов.

 

Онамга ўхшар

(Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Ҳайитгул Йўлдошевага)

Доим очиқ гўзал чеҳраси,

Назокатли, дилбар ўзлари.

Меҳр билан бағрига босар,

Гўё азиз онам ҳидлари.

 

Бисотида борин аямас,

Ярим кўнглим ўстирар тоғдек.

Сўзларидан бўламан сармаст,

Тунларим ҳам нурга тўлади.

 

Уни кўрсам яйраб кетаман,

Ғамларим ҳам унут бўлади.

Қувончларим изҳор этаман.

Бахтим кўриб, кўнгли тўлади.

 

Онамдайин бағирлари кенг,

Мени кўрар фарзандига тенг.

Бегонани жонидай суйган,

Шу аёлга ташаккурлар денг.

 

Фақат менмас, элдошлар айтар:

"Ҳайитгул опа онамга ўхшар..."

Унга элдан савоблар қайтар,

Бутун феъли онамга ўхшар.

Зуҳра Аҳмедова,

Ойбек номли маҳалла.

 

Муҳаббат синови

Дерлар менга: билсанг ҳаётда,

Муҳаббат бу – бир умр синов.

Агар шундай бўлмаганда ҳам,

Мумкинмикан уни унутмоқ?

 

Нима дейсан ахир тақдирга,

Яна бир бор учрашиб қолсанг.

Юрак узук эмас-ку, ахир,

Суғурсанг-у ташлаб юборсанг.

 

Мангу яшаш учун муҳаббат:

Юракларга қилинган сургун.

Шунинг учун ишқ саҳросида,

Мажнун бўлиб юрибди – Мажнун.

 

Қисмат безак – инсон умрига,

Гуноҳлардан фориғ қил, эй Раб.

Кумушбиби эсланган кунда,

Йиғлаб турар олдингда... Зайнаб.

 

Ошиқларнинг йўли бўлган тор,

Сўқмоқлари доим баланд-паст.

Зайнабмасми... ишқ азобида,

Муҳаббатга қилган суиқасд?

 

Муҳаббати учун кимлардир,

Инъом қилган тож-у тахтини.

Осон бўлармикан кимгадир,

Босиб олмоқ биров бахтини?

 

Қисмат оғир бўлса начора,

Кўтарамиз, кимдир... гуноҳкор?

Ҳар кимнинг ҳам ҳеч айтилмаган,

Қиблагоҳи, саждагоҳи бор.

 

Бугун энди Отабек учун,

Марғилоннинг йўллари узун.

Юрагингни тирнайверади,

Зайнаб ақли ноқис бўлган кун.

 

Нима деймиз Кумушбибига,

Агар бир бор учрашиб қолсак.

Юрак узук эмас-ку ахир,

Суғурсанг-у ташлаб юборсанг.

 

Асли ҳаёт синоқдир, лекин,

Эрк бермоқлик керакми тилга?

Муҳаббати учун эмасми,

Кимдир Мажнун, ким эса телба...

Қўчқор Отажонов,

Босув маҳалласи.

 

Уволи бўлар

Дарахтлар гул очса, табиат кулар,

Сўлим боғларида, мевалар пишар.

Эрта баҳор гувоҳ, олтин куз гувоҳ,

Куз келса барглар тўкилиб тушар.

Куз келди ўлкамга, олтин куз келди,

Фасллар ичра фусункор бўлиб.

Кузнинг ҳасратидай тўкилар япроқ,

Оёқлар остида поёндоз бўлиб.

Ёз бўйи бошингда соябон бўлар,

Хил-хил меваларга, омборлар тўлар.

Аллоҳимнинг бизга берган, саволи бўлар,

Балки баргларнинг ҳам уволи бўлар.

Холимбат ХудоЁров,

Бобур номли овул.

 

Бешовулнинг қизлари

Ойдек жамолидан кўзлар қамашар,

Назар ташласа гар дунё адашар.

Кулиб юринг, сизга кулиш ярашар,

Нур сочади гўзал юзлари –

Бешовулнинг қизлари.

 

Кўнглида иймон-у, қалби тозалар,

Ҳар ишда оқила ва озодалар.

Сизга лойиқ фақат чин шаҳзодалар,

Иболидир айтар сўзлари –

Бешовулнинг қизлари.

 

Сиз шамнинг ёғдуси, бўлай парвона,

Кўчаларни тўлдириб юринг мардона.

Довруғингиз етсин, жумла жаҳона,

Осмоннинг ой-юлдузлари –

Бешовулнинг қизлари.

 

Ўзимдан қўшмадим, бу ҳаммаси рост,

Қанча мақтасам ҳам сизлар учун оз.

Таърифингизга сўз етмади холос,

Ёниб турар юлдуз кўзлари –

Бешовулнинг қизлари.

 

Севса гар, севгининг қадрин билганлар,

Садоқатдан бўйнига маржон илганлар.

Фахриддинни бир девона шоир қилганлар,

Юрагимда бордур излари –

Бешовулнинг қизлари.

Фахриддин Саъдуллаев,

ҚДУ талабаси.

 

Шеъриятга қайтиш

Мана ҳа, демасдан кириб келди куз,

Мен-ку интернетдан узолмадим кўз.

Баҳор ўтиб кетди, ёз ўтиб кетди,

Олти ой ёзмадим ҳатто бирор сўз!

 

Энди ҳеч нарса йўқ сўз бисотимда,

Бир шеър ёзмоқ учун, минг ўйга толдим!

Мен ҳам бир замонлар зўр шоир эдим –

Бугун-чи, шеърга сўз тополмай қолдим!

 

Дафтарлар йиртилган, қаламлар синган

Олти ой вақт ўтган энди орадан.

Энди ўтли-ўтли шеър ёзмоқ учун,

Қайта туғилишим керак онадан!

 

Барибир ўзингга қайтаман, шеърият...

Комронбек Камол.

 

Дўстларим кўп

Дўст орттирдим жуда кўп,

Шаҳло, Зуҳра, Малоҳат.

Чорласам келар тўп-тўп,

Дўстлар бўлсин саломат.

 

Уларнинг ташрифидан,

Уйим яшнаб кетади.

Сўзласам таърифидан,

Дилга қувват етади.

 

Исмлари хўп гўзал,

Аълочи ва ораста.

Сўзлари ширин, асал,

Кўнглимга пайваста.

 

Дўст қанча кўп бўлса,

Оздир асл дўстларга.

Дўст билан обод жаҳон,

Дўст кафил кам-кўстларга.

Мафтуна Қурбонбоева,

36-мактаб ўқувчиси.

 

Шамол

Шамол тинмай елади,

Далаларни кезади.

Эрта-ю кеч тинмасдан,

Булутларни қувади.

 

Қуёш юзин яшириб,

Булут соя солади.

Шамол келса, бир пасда,

Тум-тарақай қочади.

 

Одамлар бундан хурсанд,

Ёмғир ёғмаса, албат.

Меҳнат қилишар ҳар вақт,

Шамолга дея, раҳмат.

Элёрбек Эркинов,

57-мактаб ўқувчиси.

 

ВАТАН

Ватанга бир назар сол,

Ифоридан ором ол.

Тўрт томони чаманзор,

Авлодлар топгай камол.

 

Ватаним қудратидан,

Ҳайбат-у савлатидан.

Фахр этаман ҳамиша,

Ҳуррият давлатидан.

 

Мевазор боғларида,

Пурвиқор тоғларида,

Очилмаган сирлар бор,

Оқ мармар тонгларида.

 

Гулларини ҳидласанг,

Ватан ҳиди келади.

Зилол, тиниқ сувлари,

Дилга ором беради.

Машҳура Ражабова,

82-мактаб ўқувчиси.

 

АЁЛЛАРНИ ЙИҒЛАТМАНГ

Биттагина гул билан,

Аёл кўнгли шод бўлар.

Аёл кулгуси билан,

Уйингиз обод бўлар.

Бу менинг фикрим холос,

Майли унга гул берманг.

Лекин битта илтимос,

Аёлларни йиғлатманг.

Барно Самандарова.

 

Куз

Олтин кузни севамиз,

Уни яхши кўрамиз.

Барглари тилла рангда,

Эсар майин шабада.

 

Полиз тўла, тўла боғ,

Етилади анор, нок.

Қовун-тарвуз ва қовоқ,

Ҳосилга тўлар ҳар ёқ.

Ж.БЕКИМБЕТОВА.

 

Ёшлигимни куйлайвераман

Етмиш ёшга чиқсам-да яна,

Ёшлигимга қайтавераман.

Топган каби ўзгача маъно,

Ёшлигимга баҳо бераман.

 

Ўтган умр сарлавҳасини,

Ёшлик деган ҳар лавҳасини.

Шўхлик ҳамда қаҳ-қаҳасини,

Куйга солиб айтавераман.

 

Гуллар териб чаманлар аро,

Кўзлаб-кўзлаб замонлар аро.

Нажот топиб имконлар аро,

Юрар йўлга қарайвераман.

 

Дилда тошиб шодлик-қувончим,

Мен ёзаман, кенгдир қулочим.

Эл биландир кўз-у қарашим,

Дил риштасин боғлайвераман.

 

Дилсайёрнинг порлоқ қуёши,

Токим бордир дилда бардошим.

Бўлса ҳамки, етмишда ёшим,

Ҳаёт завқин баҳам кўраман.

Худойберган Жумамуродов.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026