АРХИВ – ТАРИХ КЎЗГУСИ
Архивлар – давлатнинг тарихини ўзида мужассам этган ва ҳужжатли асосга таянган йирик ахборот манбаидир. Шу сабабли архивлар “тарих кўзгуси” дея эътироф этилади. Мамлакатимизда мазкур соҳани ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, айниқса, туманлардаги давлат архивларини ҳар тамонлама қулай ва замонавий шароитларга эга бинолар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман Давлат архивида туманимиз халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирувчи, тарихий, илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган Миллий архив фонди архив ҳужжатлари билан бойитиб борилмоқда.
Бу ерда архив ҳужжатларини қабул қилиш ва сақлаш, ноёб ҳужжатларни реставрация қилиш учун барча зарур шароитлар яратилган ва Амударё туман давлат архиви ўз замонавий офиси ҳамда намунали архивхоналарига эга.
2006 йилдан 2022 йилнинг шу даврига қадар совет даври ва мустақиллик йилларига тегишли 231 та фонд ва уларда Миллий архив фонди таркибига кирувчи доимий сақланадиган 20 минг 829 та ҳужжатлар, шахсий таркибга оид 14 минг 870 та, жами 35 минг 699 та ҳужжатлар сақланмоқда.
2022 йил учун белгиланган йиллик режа доирасида Миллий архив фонди ҳужжатларининг сақловини таъминлаш бўйича 60 та ҳужжатларни таъмирлаш, 171 та ҳужжатларни муқовалаш ва тикиш ишлари олиб борилди.
Муассасада давлат сақловидаги архив ҳужжатларининг сақланиш ҳолатини яхшилаш, иш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, моддий-техника базасини яхшилаш бўйича самарали ишлар амалга оширилди ва 2022 йилнинг шу даврига қадар миллий архив фонди ҳужжатларидан 82 минг 441 та кадрнинг электрон нусхаси яратилди.
Миллий архив фонди ҳужжатларининг давлат ҳисоби илмий маълумотлар аппаратини ташкил этиш ва ривожлантириш фондлари ҳамда ҳужжатларни қабул қилиш бўйича 2022 йилнинг ўтган даври давомида доимий ва шахсий таркибга оид 7 та фондга 276 та, шунингдек, сақлаш муддати вақтинчалик бўлган 664 та ҳужжат қабул қилинди.
Туман Давлат архивида сақланаётган ҳужжатлар-нинг мавжудлигини текшириш ва хатловини ташкил қилиш бўйича 2022 йилнинг ўтган даври давомида 612 та ҳужжатлар кўздан кечирилди.
Туман давлат архивида сақланаётган ҳужжатлар доирасида фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ва мавзули сўровлари бўйича жами 2093 та мурожаатлар келиб тушган. Шулардан 2083 та мурожаат кўриб чиқилди ва барча мурожаат эгаларига ўз вақтида жавоблар берилди ва зарур тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, мавзули сўровлар бўйича 1754 та мурожаатлар келиб тушган. 1739 та мурожаатга ижобий жавоб берилиб, 15 та мурожаат эгасига зарур тушунчалар берилди.
2022 йилнинг иккинчи ярим йиллик режасига мувофиқ давлат архивида сақланаётган ҳужжатларни мобиль стеллажлар билан таъминлаш, кадрлар малакасини ошириш, сақланаётган ҳужжатлардан 120 мингтасининг электрон нусхаларини яратиш режалаштирилмоқда.
Муассасада мижозларга намунали хизмат кўрсатиш, ходимлар малакасини ошириш, ҳар бир ходимнинг ўз малакасига мувофиқ равишда фаолият юритишлари учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд. Айниқса, архивчи-ходимларнинг замонавий технологиялар асосида самарали фаолият юритишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли туман Давлат архивига келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилаётганидан мижозлар мамнун.
Б.ЖуманиЁзов,
туман давлат архиви директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶