Хотин-қизлар фаоллари билан матбуот анжумани ўтказилди
15 сентябрь куни туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати томонидан “Ҳудудда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётда фаоллигини ошириш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлаш, соғлом она ва соғлом бола концепциясини амалга ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, туман Ички ишлар бўлимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Инобат Ўразматова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Фотима Эшимбетова ҳамда тумандаги 49 та овул ва маҳаллаларнинг хотин-қизлар фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Анжуманда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга кўрсатилаётган ёрдам турлари, жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
Таъкидланганидек, шу кунгача 3-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган 3 810 нафар хотин-қизларнинг 3 537 нафарига ёрдамлар кўрсатилиб, шундан уй-жойга муҳтож 86 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 11 нафари маҳаллий бюджет ва ҳомийлик ҳисобидан уй-жой билан таъминланди ва 20 нафарнинг ижара пуллари компенсация сифатида тўлаб берилди.
Шунингдек, 115 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлардан 8 нафарининг уй-жойи хомийлик ҳисобидан таъмирланди ва 46 нафар аёлларнинг уйларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Анжуманда хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, жамиятдаги нуфузини ошириш энг долзарб вазифалардан бири эканлиги таъкидланди ва бу борада туманда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.
Қайд этилишича жорий йилнинг 8 ойи давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз 1 208 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлардан 1 196 нафарининг бандлиги таъминланди. 907 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 805 нафарига “Аёллар жамғармаси” томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари миқдорида бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Ундан ташқари, аёлларнинг ўз томорқасидан унумли фойдаланишлари учун 70 нафар аёл-қизга ҳудуддаги фермерлар бириктирилиб, фермер хўжаликлари рахбарлари тамонидан ҳомийлик ёрдамлари сифатида буғдой, ун, ёғ, парранда ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Анжуманда аёл-қизлар орасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида туман Ички ишлар бўлимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Инобат Ўразматованинг ахбороти тингланди.
Ахборотда жорий йилнинг 8 ойи давомида тумандаги аёллар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар ҳамда уларни юзага келтирган сабаблар хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, аёллар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг олдини олишда маҳаллаларда ташкил этилган “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари фаол бўлишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Анжуман якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишлича жавоблар олдилар.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶