16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 02:07
Жамият 👁 310

“ХАВФСИЗ ТУН” ҚЎШМА РЕЙДИ ЎТКАЗИЛДИ

“ХАВФСИЗ ТУН” ҚЎШМА РЕЙДИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё тумани Ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси, Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашиш гуруҳи ва Ёшлар ишлари Агентлиги Амударё туман бўлими томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда вояга етмаганларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишининг олдини олиш мақсадида интернет клублар, умумий овқатланиш ошхоналари, автомашина ювиш шохобчалари кўздан кечирилиб, вояга етмаганлар ва ёшларнинг мақсадсиз кўчаларда юришларининг олдини олишга қаратилган кундузги ва тунги рейдлар ўтказилмоқда.

Амударё туманида Ички ишлар бўлими, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашиш гуруҳи катта инспектори ва инспектор-психологлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январь кунги “Маҳаллада ёшлар билан ишлашиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан барча овул ва маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида кенг оммалаштириш, “Беш муҳим ташаббус” лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш бўйича овул ва маҳаллалар ёшлар етакчилари иштирокида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги ўқув масканларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликка қарши кураш, ватанпарварликни тарғиб қилиш, ёшларнинг “Оммавий маданият” таъсирига тушишнинг олдини олиш борасида мунтазам равишда давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар ўтказилиб, профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

Айни пайтда туманда вояга етмаганлар 70 минг 662 нафарни ташкил этади. 85 та умумтаълим муассасаларида ҳозирги кунда 37 минг 912 нафар ўқувчи, 51 та мактабгача муассасаларида 9 минг 612 нафар болалар таълим-тарбия олишмоқда.

2022 йилнинг сентябрь ойига қадар вояга етмаганлар орасида 213 та ҳолатда ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар бўйича вояга етмаганларнинг ота-оналарига маъмурий чоралар қўлланилди.

Мутасадди ташкилотлар иштирокида ўтказилган рейдлар жараёнида назоратсиз ва қаровсиз қолган 102 нафар вояга етмаган ўсмирлар аниқланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимининг Вояга етмаган шахсга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Амударё тумани Манғит шаҳри ҳудудида мунтазам равишда ўтказилаётган “Хавфсиз тун” тадбири давомида ҳам тунги пайтда бемақсад кўчада юрган 256 нафар вояга етмаганлар ИИБ ва таянч пунктларга олиб келинди ва профилаклик суҳбат ўтказилиб, ота-оналарига топширилди.

Бундан ташқари, интернет клубларда 9 та ҳолатда вояга етмаганлар шуғулланаётгани аниқланиб, мазкур клубларнинг эгаларига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 3 миллион сўм миқдорида жарима солинди.

Халқимизда бир бола етти маҳалланинг юзи ва бир болага етти маҳалла ота-онадир, деган ҳикматлар бежизга яратилмаган. Чунки бир ноқобил боланинг одобсизлиги ёки ҳуқуқбузарлиги ўша бола яшайдиган бутун маҳалла болаларининг шаънига, обрўли оилаларнинг фарзандлари одоб-ахлоқига нисбатан салбий фикрлар туғилишига сабабчи бўлади. Ҳуқуқбузарликни содир этган боланинг қайси маҳалладан эканлигини айтишса, дарҳол умумий баҳо беришиб: “улар тўполончи ёки одобсиз, ҳуқуқбузар болалар”, - деб қўяқолишади. Шунинг учун бир ёмон бузоқ бутун подани булғагани каби бир тарбияси оғир боланинг касрига бошқа маҳалладошлари ҳам гирифтор бўлиб қолаверишади. Ота-оналардан илтимос қилардикки, фарзандларингизнинг юриш-туришидан, кимлар билан бирга ўйнаб, қаерларга бораётганларидан огоҳ бўлинг.

Ярим тунларгача интернет клублари эшигини очиб ўтирган, ўзини тадбиркорман, деб ҳисоблаб, вояга етмаганларнинг интернет тармоқлари орқали турли порнографик маълумотлар билан танишишларига шароит яратиб беришаётган шахсларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилишига қарамасдан бу каби салбий ҳолатлар, афсуски, учраб турибди. Шу боис, “Хавфсиз тун” тадбирини йил давомида тизимли равишда ўтказиш, тадбирнинг қамров майдонини янада кенгайтириш, олис қишлоқ ҳудудларигача кириб бориб, вояга етмаганлар ва уюшмаган ёшларнинг тунлари бемақсад кўчада юришларининг олдини олиш ҳар биримизнинг зиммамиздаги масъулиятли вазифа эканлигини унутмаслигимиз керак.

Расул ХОЛМУРОДОВ, Амударё туман ИИБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашиш гуруҳи катта инспектори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019