ЯРАШУВ ИНСТИТУТИНИНГ АҲАМИЯТИ
Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида изчил амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш, шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш ҳамда эркин ва фаровон турмушини таъминлаш каби олийжаноб мақсадлар мужассамдир. Ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад инсон омили экан, бугунги кунда миллий қонунчилигимиздан мустаҳкам ўрин олган ярашув институти тўғрисида алоҳида тўхталиш лозим бўлади.
Ҳаёт синовидан муваффақиятли ўтган бу амалиёт эндиликда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларда ҳам кенг қўлланилмоқда. Бунга 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”га қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонуни ҳуқуқий асос бўлади. Унга кўра ярашганлиги муносабати билан шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш асослари “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 21-2-моддаларида белгилаб қўйилди. Янада аниқроқ айтганда, 12 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, суд уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиб ишни тугатиши мумкин.
Ушбу норма Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-, 41-, 45-, 46-, 46/1-, 52-, 104-, 133-, 134-, 183-, 200-моддаларидаги назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича ярашув шартлари бажарилган ҳолларда татбиқ этилиши мумкин.
Эслатиш жоизки, ушбу ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.
Илгари биринчи марта ҳуққуқбузарлик содир этган шахс ўз вақтида жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ҳамда жабрланувчи билан ярашган тақдирда ҳам маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тартиби қонунчиликда мавжуд эмас эди.
Лекин ҳуқуқни қўллаш амалиётида эр-хотин, қариндош-уруғ, қўни-қўшни, таниш-билиш ва ҳамкасблар ўртасида келишмовчилик рўй бергандан сўнг ўзаро ярашиб, зарарлар қопланиб, ўрталарида адоват қолмаган ҳолатлар тез-тез учраб турар, аксарият ҳолларда тарафлар ярашган бўлса ҳам ҳуқуқбузарлар маъмурий жазога тортилар эди. Табиийки, бу яқин инсонлар орасида адоват давом этишига, уларнинг муносабатларига совуқлик тушишига сабаб бўларди.
Эндиликда қонунчиликда ярашув институтининг жорий этилиши натижасида бу каби салбий оқибатларнинг олди олинади.
Жасурбек Уразбаев, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶