01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 13:31
Жамият 👁 379

ЎРТА ҚАЛЪА ОВУЛИДА “КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ҚАТОР ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ЎРТА ҚАЛЪА ОВУЛИДА “КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ҚАТОР ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасида бутун мамлакатимиз миқёсида “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган.

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” Амударё туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

6 октябрь куни туманнинг Ўрта қалъа овули ҳудудида яшовчи кекса авлод вакиллари – нуроний отахон ва онахонлар ўз фарзандлари билан биргаликда 5 минг қадам дастури доирасида эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди.

Тадбирда нуроний кексалар билан бирга уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёшларнинг ҳам фаол иштирок этаётгани нуроний отахон ва онахонларга руҳий кўтаринкилик бағишлади.

Айниқса, бутун Ўрта қалъаликларнинг ҳурматли отахони Йўлдош бобонинг бу каби тадбирлар нафақат кексалар саломатлигини мустаҳкамлаш, балки қалбларда ўзаро ҳурмат, эътибор ва эҳтиром туйғуларини уйғотишга хизмат қилиши ҳақидаги фикрлари тонгги бадан тарбия машғулотлари иштирокчиларини янада руҳлантириб юборди.

Айтиш керакки, туманда мазкур ҳафталик доирасидаги ижтимоий-маърифий тадбирларни кекса авлод вакилларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром, меҳр-мурувват ва саховат тамойиллари асосида ўтказиш мақсадида Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев бошчилигида мажлис ўтказилиб, зарур топшириқлар берилди.

Туманда ўтказиладиган ижтимоий ва маънавий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, белгиланган жадвал асосида барча овул ва маҳаллаларда, жамоат ташкилотларида нуронийлар ҳолидан хабар олиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилди. Ҳафталик доирасидаги тадбирларнинг “маҳаллабай” амалга оширилиши якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига, меҳр-мурувватига муҳтож инсонлар қалбига қувонч бағишламоқда.

Ўрта қалъа овул фуқаролар йиғини ходимлари ҳам ойлик доирасида қатор тадбирларни ташкил қилишди. Овул нуронийларининг туманимиздаги тарихий-ўлкашунослик музейига саёҳати ҳам шулар жумласидандир.

Бу музей нафақат аму элининг, балки бутун қорақалпоқ халқининг буюк ва бетакрор тарихи ҳақидаги манбаларга эга бўлган, олис ўтмишга саёҳат қилдирувчи масканга айланди. Бугунги кунда ушбу масканга фақат туманимиздангина эмас, Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрувчилар сони ортмоқда.

Саёҳат давомида овул нуронийлари туманимиз тарихи, ота-боболаримизнинг ҳаёт тарзи билан яқиндан танишдилар. Музей раҳбари Шавкат Чоршамов ҳар бир экспонатнинг тарихи ҳақида маълумотлар берди.

Айтиш керакки, “Кексалар ҳафталиги” доирасида Ўрта қаъла овул фуқаролар йиғини масъуллари овулга бириктирилган шифокорлар билан биргаликда якка-ёлғиз, ногиронлиги, бор кексаларнинг хонадонларида бўлишиб, уларнинг яшаш шароитлари, соғлигини кўздан кечиришди, муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишди.

Овулнинг Нонвойқалъа мавзесида яшовчи 1934 йилда туғилган Турсун момо Тожимуродова умр бўйи ўз фидойи меҳнати билан эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшган онахонлардан биридир. “Кексалар ҳафталиги” доирасида овул масъуллари Турсун момо Тажимуродованинг хонадонида бўлишди ва момонинг соғлиги шифокорлар кўригидан ўтказилди.

Ҳафталик доирасидаги бу каби меҳр-мурувват, кекса авлодга эҳтиром кўрсатиш тадбирлари деярли ҳар куни амалга оширилди.

“Кексалар ҳафталиги” доирасида амалга оширилаётган барча тадбирларда овулда истиқомат қилувчи меҳнат фахрийлари, кексалар ва шу баробарида ёшлар ҳам фаол иштирок этишдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026