ЗЕБО ҚИЗЛАР ДАВРАСИДА
Ҳар йили 11 октябрь - “Халқаро қизлар куни” муносабати билан юртимизда қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, танлаган соҳалари бўйича изланишга рағбатлантириш ва фаолиятида эришаётган ютуқларини эътироф этиш мақсадида кенг нишонланади.
11 октябрь куни туманимизда ҳам мазкур байрам муносабати билан “Оилавий муносабатларда аёл-қизларнинг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Байрамона ва кўтаринки руҳда ўтган учрашувда ёши улуғ, ҳаётий тажрибага эга бўлган нуронийларимиздан Чойкўл овулида яшовчи ҳожи она Ш.Пиримбетова, туман ҳокими ўринбосари Г.Сабурова, Тиббиёт бирлашмаси шифокори М.Нуримбетова, 36-сонли мактаб психологи Ш.Абдуллаева ҳамда Хитой ОФЙ хотин-қизлар фаоли Р.Полвонова, шунингдек, ўқувчи-қизлар ва бир гуруҳ спортчи, ижодкор қизлар иштирок этишди.
Қизғин баҳс ва мунозараларга бой тарзда кечган давра суҳбати давомида бошловчилар экспертлар гуруҳига оилада қизлар тарбияси, аёл-қизларнинг жамиятдаги ўрни мавзуларида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, тегишлича жавоблар олдилар. Суҳбат давомида жамиятимизда ўз ўрнига эга, интилувчан, ёш бўлишига қарамасдан қатор ютуқларга эришган, ҳаётда ўз ўрнини топаётган қизлар ҳам сўзга чиқиб, дугонажонларини ва бутун Ўзбекистон қизларини байрам билан муборакбод этиб, ижтимоий ҳаётда фаол бўлишга чақирдилар.
Азиза МАДРАҲИМОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶