12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:27
Жамият 👁 344

Амударё туманида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди

Амударё туманида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди

Инсоният тарихи давомида аёлни эъзозлаш, унга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш турли маданиятлар, динлар ва жамиятларда ўзига хос шаклларда намоён бўлган. Қадимги даврларданоқ аёл ҳаёт манбаи, оила пойдевори ва жамиятнинг маънавий-ахлоқий устуни сифатида қадрланган. Дунёнинг кўплаб маданиятларида аёлнинг меҳри ва сабр-тоқати юксак эътироф этилган. Замонавий инсоният эса бу қадриятларни ҳуқуқий ва ижтимоий тенгликка асосланган ҳолда ривожлантирмоқда: аёлнинг таълим олиш, меҳнат қилиш, сиёсий фаолиятда иштирок этиш ва ўзини ўзи рўёбга чиқариш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш глобал миқёсда муҳим масалага айланган.

Шу сабабли ҳам 8 март дунёнинг кўплаб мамлакатларида аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий ютуқларини улуғлаш, гендер тенгликни таъминлаш ва камситишларга қарши кураш куни, Халқаро хотин-қизлар байрами сифатида кенг нишонланади.

Амударё туманида ҳам мазкур сана муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди. Туман Маданият бўлими биносида ташкил этилган ушбу тадбир турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган фаол хотин-қизлар, кенг жамоатчилик вакиллари, нуроний онахонлар ҳамда туман аҳолисининг кенг қатлами иштирок этди. Байрам тадбири хотин-қизларнинг жамиятдаги муносиб ўрнини яна бир бор эътироф этиш, уларнинг меҳнати, фидойилиги ва оилавий-ижтимоий ҳаётдаги беқиёс ролини юксак қадрлаш мақсадида ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов очиб берди. У ўз табригида барча хотин-қизларни ушбу қутлуғ байрам билан самимий муборакбод этди. Тадбирда ўз олганлар хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни беқиёс эканини, улар оилада меҳр-муҳаббат ва тарбия манбаи, жамиятда эса фидойи, ташаббускор ва масъулиятли куч сифатида барча соҳаларда ўз ўрнига эга эканини таъкидладилар.

Чиндан ҳам, бугун юртимизда хотин-қизлар таълим, тиббиёт, маданият, иқтисодиёт, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа кўплаб соҳаларда эркаклар билан тенг равишда фаолият юритиб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Шу билан бирга, уларнинг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, фарзандларни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашдаги роли ҳам алоҳида эътирофга сазовордир.

Тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотларида, хусусий бизнес соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар байрам муносабати билан тақдирланди. Меҳнатсеварлиги, ташаббускорлиги ва фидойилиги билан атрофдагиларга ўрнак бўлиб келаётган аёл-қизларга туман ҳокими номидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Бу каби ҳурмат ва эҳтиром нафақат уларнинг шахсий ютуқларини эътироф этиш, балки бутун тумандаги хотин-қизлар меҳнатига юксак эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлди. Тақдирланганлар орасида ўқитувчилар, шифокорлар, маданият ва санъат ходимлари, тадбиркор аёллар, маҳалла фаоллари ва бошқа соҳа вакиллари бор эди. Уларнинг ҳар бири ўз соҳасида кўп йиллик самарали фаолияти билан жамият ривожига ҳисса қўшиб келаётгани алоҳида қайд этилди.

Тадбирда иштирок этган барча хотин-қизларга байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди. Ҳар бир иштирокчи ўзини эъзозли ва қадрли ҳис қилди, байрам ташкилотчилари уларга самимий тилаклар – соғлик-саломатлик, бахт-саодат, оилавий хотиржамлик, меҳнатда муваффақиятлар ва ҳаётда ҳар доим гуллаб-яшнашдек бахт-саодат тилаб, самимий миннатдорлик изҳор этдилар.

Чиндан ҳам, юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатини таъминлаш, муаммоларини ҳал қилиш бўйича мутлақо янги тизим яратилгани бугун ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Яратилган кенг имконият ва шароитлар ҳисобига мамлакатимиз бўйлаб 230 мингга яқин тадбиркор аёллар синфи шаклланди, миришкор фермер аёлларимиз 12 минг нафардан ошди. Илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшаётган олималаримиз 6 минг нафардан ошди.

Сана муносабати билан туман Маданият бўлими ижодкорлари томонидан тайёрланган концерт дастурида баҳор, гўзаллик, она, аёл ва муҳаббат мавзуларини тараннум этувчи куй-қўшиқлар, жозибали рақслар, қизиқарли саҳна кўринишлари намойиш этилди. Санъаткорларнинг ижросидаги миллий қўшиқлар, замонавий эстрада куйлари ва лирик рақслар йиғилганларнинг қалбида байрамона кайфият уйғотди. Концерт дастури хотин-қизларнинг гўзаллиги, меҳри ва ҳаётга бўлган муҳаббатини яна бир бор улуғлади, уларга ўзига хос руҳий кўтаринкилик бағишлади.

Ушбу байрам тадбири Амударё туманида хотин-қизларга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди. У нафақат байрамни нишонлаш, балки аёлларнинг жамиятдаги ролини юксалтириш, уларнинг меҳнатини қадрлаш ва келгусида ҳам самарали фаолият юритишга руҳлантиришдек улуғвор мақсадларга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди. Тадбир орқали хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги, оиладаги ўрни ва аҳамияти яна бир бор эътироф этилиб, жамиятдаги бирдамлик, меҳр-муҳаббат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашда уларнинг ўрни беқиёс экани таъкидланди.

Фурсатдан фойдаланиб, азиз ва мўътабар аёлларни, муҳтарама оналар, қадрли опа-сингиллар ва дилбар қизларни баҳор нафаси билан кириб келган гўзал айём — 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этамиз!

Ушбу қутлуғ байрам муносабати билан барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, қалбингизга хотиржамлик, эзгу ишларингизга омад ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз. Хонадонингиздан файз-барака, юзингиздан табассум, қалбингиздан меҳр-муҳаббат асло аримасин, азиз аёллар!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026