01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 12:46
Жамият 👁 288

Туман бўйича йил бошидан буён 2 672 нафар фуқарога идентификация ID картаси, 7 841 нафар фуқарога эса хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилди

Туман бўйича йил бошидан буён 2 672 нафар фуқарога идентификация ID картаси, 7 841 нафар фуқарога эса хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилди

Амударё тумани ички ишлар бўлимининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси зиммасига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, паспорт тизими қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартибига риоя этилишини таъминлаш, соҳага доир ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва сабабларини аниқлаб, бартараф этиш каби масъулиятли вазифалар юкланган.

Бўлинма ходимлари ўзларининг зиммасидаги шарафли бурчини сидқидилдан адо этишга интилмоқдалар. Соҳага доир меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ишлари олиб борилаётир. Шунингдек, туманимиз ҳудудида паспорт режими қоидаларига, мамлакатимизда бўлиш қоидаларига амал қилиниши назорат қилиниб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Хусусан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиш тартиби тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ бўлинмага сентябрь ойида мурожаат этган 582 нафар фуқароларнинг маълумотлари қабул қилиниб, хорижга чиқиш биометрик паспорт расмийлаштирилди. Жорий йил бошидан бери эса 7 841 нафар фуқароларга ана шундай ҳужжат топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрь кунги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID карталарини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ биометрик паспорт ўрнига жорий этилаётган идентификация ID карталарини олиш ва алмаштириш учун бўлинмага мурожаат қилган фуқароларга шу куннинг ўзида ID карта расмийлаштириб берилаётир. Бу бўйича 2022 йил давомида 2 672 нафар фуқаролар мурожаат қилди ва уларга тўлиқ ID карта расмийлаштириб берилди.

Туман ҳудудида Ички ишлар бўлими, туман прокуратураси, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган “Паспорт-виза” тадбирларида йил бошидан бери 245 нафар фуқаро, август ойи ичида эса 16 нафар фуқаро паспорт тизими қоидаларини бузиб яшаб юрганлиги аниқланди ва булар ҳақида маъмурий баённомалар тўлдирилиб, давлат фойдасига жарималар ундирилди ва мазкур фуқароларнинг барчасига ID карта расмийлаштирилиб берилди.

Шунингдек, туманимизнинг чет давлатларга ишлаш истагида бориб, ўзига тегишли бўлган паспортини йўқотиб қўйган ё амал қилиш муддати тугаган, яроқсиз ҳолга келтириб қўйиб, “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” билан келган 4 нафар фуқароларнинг рўйхати кўриб чиқиш учун туман Ички ишлар бўлимининг тегишли гуруҳларига берилди. Давлатдан қарздор, оиласи билан алоқасини йўқотган фуқароларни излаб топиш, сўраб-суриштириш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилаяпти.

Туман аҳолисига паспорт режимига амал қилиш лозимлиги, ID карта ва чет элга чиқиш биометрик паспортининг қулайликлари, паспорт олиш тартиби ҳақида овул ва маҳаллаларда, корхона-ташкилотларда, таълим муассасаларида кенг тарғиб қилинаётгани ўзининг самараларини бермоқда.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба кунида “Паспорт-виза” тадбирлари ўтказилиб, ушбу жараёнларда туманимизда сентябрь ойи давомида 2 нафар, йил бошидан бери 8 нафар Ўзбекистонда бўлиш қоидаларига амал қилмасдан яшаб келаётган шахслар аниқланиб, тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Паспорт – ҳар бир фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидир. Паспорт режимига амал қилиш эса ҳар биримизнинг бурчимиз.

Абдураҳмон УМАРОВ, Амударё тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи, капитан.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026