01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 13:59
Жамият 👁 322

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Мамлакатимиз бўйлаб турли корхона, ташкилот раҳбарлари томонидан ўтказилиб келинаётган сайёр қабуллар оворагарчиликларнинг олдини олиш, муаммоларни имкон қадар тезкор ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётир.

26 октябрь куни Амударё туманининг Амир Темур номли овул фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, адлия катта маслаҳатчиси Ерпўлат Каипбергенов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда туман прокурори Азиз Рўзметов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев, ҳоким ўрнбосари Нодирбек Камолов, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Сайёр қабулда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев фуқароларга туман аҳолисининг томорқа ерларидан унумли фойдаланиб, юқори даромадга эга бўлаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, овул ва маҳаллаларда замонавий архитектура талабларига жавоб берадиган маиший хизмат ва савдо нуқталари қурилаётганлигини таъкидлаб, маҳаллаларнинг инфратузилмаси, келажакдаги қиёфаси борасида амалга оширилиши белгиланган вазифалар тўғрисида маълумот берариб ўтди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ўринбосари, катта адлия маслаҳатчиси Ерпўлат Каипбергенов сайёр қабул давомида келиб тушган ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини, имкон қадар ижобий ҳал қилинишини айтиб ўтди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 31 август куни имзоланган “Қорақалпоғистон Реcпубликасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берди.

Сайёр қабулда фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан, фуқаро Файзулла Бобожанов тўйхона ва мини футбол майдончаси қуриш учун ер майдони ажратилиши бўйича, фуқаро Эркин Собиров оқова сув муаммоси бўича, Равшанбек Бобожанов ҳамда Норгул Мамутовалар табиий газ билан боғлиқ муаммолар бўйича мурожаат қилдилар.

Келиб тушган барча мурожаат тегишли тартибда қайд қилиниб, тегишли корхона, ташкилот раҳбарларига йўналтирилди ва муддатлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабулда фуқаро Зафар Йўлдашевнинг имтиёзли кредит олиш масаласида қилган мурожаати бўйича унинг яшаш шароити ўрганиб чиқилди ҳамда маҳалланинг ҳоким ёрдамчисига 5 иш куни ичида ушбу фуқарога имтиёзли кредит ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, фуқаро Фазилат Норимова фарзанди олий таълим муссасасида тўлов-контарк асосида таълим олаётганлиги, аммо контракт тўловини тўлашга оилавий шароити тўғри келмаётганини айтиб мурожаат қилди. Ушбу фуқаронинг ҳам яшаш шароити ўрганиб чиқилиб, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоиловга тез фурсатда контракт тўлови бўйича талабанинг рўйхатга олиниши ва ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, бугун ҳар бир фуқаро учун барча давлат органлари ва ташкилотларининг эшиклари очиқ. Давлат идоралари раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини иш хоналарида эмас, балки жойига бориб, ҳақиқий ҳолатни кўрган ва ўрганган ҳолда кўриб чиқмоқдалар.

Aйтиш керакки, сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида, тез ва самарали ҳал этиш имконини бераётгани, ҳудудларда йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этилишида давлат органлари ва ташкилотлари олдига вазифалар қўяётгани билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026