“АМУДАРЁ” ЖАМОАСИ ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРИ БЎЛДИ
Шу йилнинг 27-31 октябрь кунларида Ўзбекистон футбол ассоциацияси 14 ёшгача бўлган қизлар орасида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал ўйинларини ўтказди. Ушбу баҳсларнинг илк босқичида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан иқтидорли қизлардан таркиб топган жами 32 та жамоалар қатнашган бўлса, Бухоро вилоятида бўлиб ўтган финал босқичида 8 та жамоа қизлари ўзаро куч синашдилар.
Қувонарлиси амударёлик ёш футболсевар қизларнинг “Амударё” жамоаси ушбу мусобақаларда юксак маҳорат ва чаққонлик кўрсатиб, фахрли иккинчи ўринни эгалладилар. Улар якуний баҳсда “Севинч” жамоаси билан майдонга тушиб, ғолиблик учун шиддатли жанг олиб боришди. Бироқ чемпионатнинг ўтган йиллардаги совриндори бўлган “Севинч” футбол клубида мунтазам машғулотлар олиб бораётган қизлар осонликча мағлуб бўлмади.
Ўтказилган баҳсларда “Амударё” жамоаси аъзоси Лайло Бахтиёрова, Севинчой Тангировалар “Энг яхши ўйинчи” деб топилдилар. Жамоа бош мураббийи Руфат Бобожонов шогирдлари эришган муваффақият ҳақида қувониб сўзларкан, кейинги йил албатта ғолибликни қўлга киритишга ҳаракат қилишини айтди.
Биз совриндор жамоани эришган ютуғи билан қутлаб қоламиз.
Ойгул РАЖАБОВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶