30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 11:10
Жамият 👁 371

ИИБ ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИДА ЖАЗО МУДДАТИНИ ЎТАЁТГАН 15 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ РАВИШДА ОЗОД ЭТИЛДИ НЕГА?

ИИБ ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИДА ЖАЗО МУДДАТИНИ ЎТАЁТГАН 15 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ШАРТЛИ РАВИШДА ОЗОД ЭТИЛДИ НЕГА?

Халқимизнинг кечиримлилик, бағрикенглик каби ўзига хос хислатлари  давлатимиз ҳуқуқий – меъёрий ҳужжатларида ҳам ўз ифодасини топган.

Яқинда жиноят ишлари бўйича  Амударё туман судининг Дурунки маҳалласида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида туман Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида турган ва тузалиш йўлига ўтган 15 нафар маҳкумларга нисбатан киритилган  тақдимномаларни кўриб чиқиб, уларнинг ўталмаган жазо муддатидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилингани ҳам бунга мисол бўла олади.

Туманимизнинг маҳаллаларидан бирида яшовчи фуқаро йигитлик ёшидан ўтиб, оқ қорани танийдиган вақтида ўз-ўзига масъулиятсизлиги оқибатида жиноят кўчасига кириб қолди. Унга жиноят ишлари бўйича туман суди бу қилмиши учун салкам 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. У шундагина ўз оиласи бағрида эмин-эркин, бахтиёр яшаб юрган кунларининг қадрини англаб етди. Яқинлари соғинчи, қилмишидан пушаймонлик уни тузалиш йўлига ўтишига сабаб бўлди. Жазони ижро этиш муассасасидаги ўзини тутиши, хулқ-атвори ва меҳнатга иштиёқи, энг муҳими, қилмишидан сидқидилдан пушаймонлиги сабаб, бир йилдан ортиқ вақт ўтиб, унга белгиланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг ўталмай қолган қисми ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.

У оиласи бағрида, ойлик маошининг 20 фоизини давлат фойдасига ўтказиб, ўзи тайинланган касбида ҳалол меҳнат қилиб содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлигини  исботлади, намунали хулқ-атворда бўлди. Туман Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида юриб, белгиланган тартибга қатъий амал қилди. Маҳалласида, меҳнат жамоасида булар ҳақли равишда эътироф этилди.

Шу боисдан суд мажлисида унинг ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган 2 йил 8 ой жазо муддатидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  тегишли моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш масаласини кўриб чиқишлик учун судга киритган тақдимномаси ижобий ҳал бўлди.

Шу мажлисда мазкур фуқаро каби билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган, қилмишига яраша жазо олиб, бундан тегишли хулоса чиқарган ва тузалиш йўлига ўтган, туман Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтаётган яна 14 нафар маҳкумнинг судга киритган тақдимномаси кўриб чиқилди.

Улар жазо ўташ тартиб-қоидаларига тўла амал қилгани, суд томонидан зиммасига юклатилган мажбуриятларни тўла бажаргани ва меҳнатга ҳалол муносабатда  бўлганлиги учун ўталмаган жазо муддатидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Инсониятга озодлик – сув ва ҳаво каби зарур. У озодликдагина чинакам бахтиёр бўла олади. Буни эса ўз вақтида қадрлаш керак.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026