01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 11:08
Жамият 👁 267

ҲУДУДЛАР ИЧКИ ЙЎЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ, ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ҲУДУДЛАР ИЧКИ ЙЎЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ, ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 25 октябрида қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорида мамлакатимиз ҳудудини обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, жойларда Ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш вазифа қилиб қўйилган эди. Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида барча вилоятларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан овул ва маҳаллалардаги аҳолининг турмуш даражасига бевосита таъсир кўрсатувчи энг долзарб масалалар ўрганилиб, 2022-2023 йилларда инфратузилмасини ривожлантириш лозим бўлган маҳаллалар, бажариладиган ишлар кўламини белгилади.

Туманимизнинг Қипчоқ шаҳарчаси, Бештом, Дарёбўйи маҳаллалари ҳудудларида ҳам таъмирлашга муҳтож ички кўчалар ҳисобга  олиниб, таъмирлаш учун сарфланадиган маблағ миқдори аниқланди.

Шу йил 10 ноябрь куни ҳудуддаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида шу масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимлигининг саноат, йирик қурилиш, коммуникация, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича мажмуаси бошлиғи Нодирбек Камолов ва мутахассислари, Қипчоқ шаҳарча, Бештом, Дарёбўйи маҳаллалари фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари ва фаоллари иштирок этдилар.

Йиғилишда ҳоким ўринбосари Нодирбек Камолов Президентнинг юқорида қайд этилган қарорига асосан туманимиз ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва инфратузилмасини ривожлантириш учун 22 миллиард 209 миллион сўм пул маблағи ажратилаётганлиги, ушбу маблағдан Қипчоқ шаҳарча, Бештом, Дарёбўйи маҳаллалари ҳудудларидаги ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишлари амалга оширилишини кенг турда тушунтирди.

Ажратилаётган жами маблағнинг 12 миллиард 516 миллион сўми туман ҳудудидаги 19 та овул ва маҳаллалардаги жами 504 километр узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш, шунинг 46,7 километрига тош-шағал ётқизиш, 1,6 километрига асфальт қопламасини ётқизиш, 2,1 километрига ШПС қопламасини ётқизиш ишларини амалга ошириш белгиланган. Хусусан, Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудида электр таъминотини яхшилаш мақсадида ҳудуддаги 63 та хонадонни сифатли электр энергияси билан таъминлаш учун қиймати 100 миллион сўмлик 2 километр узунликда кабеллар янгидан тортилади ва 57 та таянч устунлар янгидан ўрнатилади.

Йиғилишда аҳолига булар ҳақда батафсил маълумотлар берилди.

Иштирокчилар давлатимиз раҳбарининг халқимиз турмуши сифатини ошириш. муносиб ҳаёт кечиришлари йўлидаги саъй-ҳаракатларини қувонч билан эътироф этдилар.

Юртимизда инсон шаъни, қадри улуғланиб, унинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришиш йўлида изчил амалга оширилаётган чора-тадбирлар аҳамиятини, моҳиятини ҳар бир фуқаро ўз ҳаётида ҳис қилаётгани мазкур йиғилишда ҳам яққол намоён бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026