Адабиёт
👁 164
Ўзбекистон байроғи
Байроғидир ранг-баранг,
Тўрт хил рангнинг рамзи бор.
Интилар кўкка қараб,
Ўзбекистон байроғи.
Кўзларни қамаштирар,
Оламга нур бағишлар.
Кўтарамиз юксакка,
Ўзбекистон байроғин.
Кўзни олади қаранг,
Биринчи ранг-ҳаворанг.
Мусаффолик рамзидир,
Тинч осмонга бир қаранг.
Иккинчи ранг қизилдир,
Қонимиз ранги мисол.
Юрагимиз жўш урар,
Аждодларнинг қони бор.
Унда бордир яшил, оқ,
Оқ ранг мисоли тинчлик.
Табиат кўрки-яшиллик,
Диллардаги илиқлик.
Байроғимда ярим ой,
Ўн икки юлдуз порлар.
Иқболимиз порлоқдир,
Нурли йўлларга чорлар.
Ватаним байроғини,
Кўтарайин кўкларга.
Гўзал Ўзбекистоним,
Танитайин юртларга!
Сурайё Қодирова,
62-мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶