12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:11
Қишлоқ хўжалиги 👁 419

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 16 минг 545 гектар ер майдонларидан самарали фойдаланилмоқда

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 16 минг 545 гектар ер майдонларидан самарали фойдаланилмоқда

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигининг умумий ер майдони 16 минг 545 гектар бўлиб, шундан ўрмон билан қопланган майдонлар 5 минг 167 гектар, туташмаган ўрмонзорлар 855 гектар, ўрмон кўчатхоналари 20,5 гектар, тақир ерлар 6,8 гектар, хайдаладиган ерлар 24,5 гектар, яйловлар 689,9 гектар, сувли ерлар 2,4 гектар, йўллар 10 гектар, қумликлар 1 минг 894 гектар, бошқа ерлар эса 8 минг 729 гектардан зиёдни ташкил қилади.

Жорий йилда хўжаликда маданий ўрмон барпо қилиш, уруғчилик, кўчатчилик бўйича уруғ тайёрлаш йиллик режаси 3 минг 900 кг. Қилиб белгиланган бўлиб, ҳозирги кунгача жами 7 минг 660 кг. уруғлар тайёрланди. Шундан 7000 кг. саксовул уруғлари терилиб, орол денгизининг қуриган тубида ва туман қумли ҳудудларида уруғдан ўрмон барпо этиш учун сепилди. Қайрағоч, тут, ясен, клён, шарқ туяси, шафтоли, ўрик уруғлари тайёрланиб, кўчатхоналарга экилди.

Бу йил кўчатдан, уруғдан 175 гектар маданий ўрмон барпо қилиш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунга 70 гектардаги қумли ҳудудларга саксовул уруғлари, бундан ташқари 4 гектарга ясен, клён, каталпа ва оқтерак кўчатлари экилди. Орол денгизининг қуриган тубида 2000 гектар майдонда ўрмон барпо этиш учун уруғ сепилди.

Шунингдек 11,35 гектар майдонда 1 млн. 50 минг дона ниҳол ва кўчатлар экилди. Булардан ташқари хўжаликда доривор ва озуқабоп ўсимликлар уруғларини тайёрлаш ва экишга ҳам эътибор қаратилмоқда. Шу кунгача 28 гектар майдонга доривор ўсимликлар экилди.

 Қўшимча тармоқларни ривожлантириш бўйича асалалари уялари сони 185 тага етказилди ва 750 кг. асал олинди. Паррандалар бош сони хусусий субъектлар билан бирга 1 минг 512 тага, қорамоллар сони эса 95 бошга етказилди.

Хўжаликда ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида 2022 йилда 15 гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экинлари экилди. Булар озуқабоп экинлар, буғдой, шоли ва бошқа экинлар бўлиб ҳосили йиғиб олинди.

Туманимизнинг "Оқ олтин" ва "Амир Темур" номли овуллар ҳудудига 2022 йилда жами янгидан 20 гектар майдонга тут кўчатлари экилди. Ушбу экилган иҳотазорлар суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаб, гармселдан ҳимоя қилади ва ҳосилдорлигини кўтаришга хизмат қилади.

Бундан ташқари ички туризмни ривожлантириш мақсадида ўрмон фонди ҳудудида “Соҳил бўйи” дам олиш маскани ташкил этилди. Бу ерда аҳолининг оилавий дам олишлари учун ўтовлар, чўмилиш ҳавзаси, қайиқ ва чўмилиш анжомлари, қумли майдон мавжуд.

Ўрмонлар умумхалқ бойлиги. Улар давлат муҳофазасида бўлиб, ўрмонларни асраш, келажак авлодларга янада бойитилган ҳолда етказиш барчамизнинг вазифамиздир. Бироқ ҳудудга ўзбошимчалик билан кириш, ов қилиш, дарахтларни топиш, чорва молларини боқиш каби ҳолатлар ҳам баъзида учраб туради. Булар бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 12 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли маъмурий органлар томонидан чоралар кўрилди.

Бунингдек ҳолатлар такрорланмаслиги учун хўжалик билан чегарадош ҳудудларда тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Чунки, бугунгидек экологик оғир вазиятдан бизни фақат она тибатга бўлган оқилона муносабатимизгина қутқара олади.

Эркинбой Тўраев, “Қипчоқ” давлат ўрмон хўжалиги раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026