15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 23:02
Жамият 👁 332

ЖУМУР ОВУЛ МАҲАЛЛАСИДА НУРОНИЙЛАР УЧУН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ЖУМУР ОВУЛ МАҲАЛЛАСИДА НУРОНИЙЛАР УЧУН ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда кейинги йилларда кексаларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашни кучайтириш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Амударё туманида “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида ташкил қилинаётган мамлакатимизнинг диққатга сазовор, тарихий маконларига уюштирилаётган саёҳатлар, нуронийларнинг ёшлар билан учрашувлари шулар жумласидандир.

Туманнинг Жумур овул маҳалласида 748 хонадон, 1204 оилада 4255 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 402 нафари кексалар ва нуронийлардир.

24 ноябрь куни маҳаллада кексалар ва нуронийлар иштирокида “Саломатлик учун 5000 қадам” тадбири ўтказилди. Тадбир давомида кексалар ва нуронийлар бутун маҳалла аҳлига пиёда юриш саломатлик гарови эканлигини тарғиб қилиш мақсадида пиёда юрдилар. Улар пиёда юриш мобайнида ўзаро гурунглашиб, бир- бирларининг ҳол-аҳволидан хабардор бўлдилар, давлатимизнинг кексаларни эъзозлаш борасидаги ишларидан миннатдорлигини билдирдилар.

Шуни айтиш керакки, 2022 йил ноябрь ойидаги “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида маҳалланинг кексалари ва нуронийларидан 126 нафари Қорақалпоғистон худудидаги турли зиёратгоҳларга ва музейларга, тарихий обидаларга ҳамда Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарларга саёҳатларга олиб борилди.

Шунингдек уйида ётган касалманд ва ногирон кексаларнинг ҳолидан хабар олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилди, реабалитация маҳсулотларига муҳтож бўлган икки нафар аёлга эшитиш мосламаси ва ҳасса берилди, 3 нафар якка ёлғиз яшовчилар ҳолидан хабар олиниб, уйларида ободонлаштириш ишларида ёрдам бериб келинмоқда.

Маҳаллада кексалар ва нуронийлар иштирокида “Уч авлод учрашуви”, “Янги Ўзбекистонни барпо этишда нуронийларнинг ўрни”, “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шу куни маҳалла нуронийлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига доирасида ҳудудга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш ишларида ҳам иштирок этдилар. Шундан сўнг кексалар ва нуронийлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Маҳалланинг иқтидорли ёшлари томонидан намойиш этилган концерт дастури кексалар ва нуронийларга жуда манзур бўлди.

Тадбирларда туман Махалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Болтабаев ва Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Бекман Алламбергановлар қатнашиб, туманимизда кексалар ва нуронийларга бўлаётган эҳтиром, эъзоз, эътибор тўғрисида гапириб ўтди ҳамда тадбирда иштирок қилаётган энг кекса нуроний отахон ва онахонларга, маҳалладаги жамоатчилик тадбирларида фаол бўлган фуқароларга совғалар топширишди.

Жумуровул маҳалласида ўтказилган тадбирлар ҳудуд кексалари кўнглини кўтарди, уларга ўчмас таассуротлар ҳадя этди.

Севара Исмоилова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019