01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 12:07
Жамият 👁 359

Туман Ички ишлар бўлими ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда

Туман Ички ишлар бўлими ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишмоқда

Бугун юртимизда кенг тус олган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг маъно-мазмуни, мақсади юртимизда яшилликни кенгайтириш баробарида табиатни асраш, экология мусаффолигини сақлашга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Жорий йилнинг 11 октябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда 20 октябрдан 1 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди. Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу хайрли тадбирларда барча юртдошларимиз фаол иштирок этишмоқда. Амударё тумани Ички ишлар бўлими ҳам бу жараёнда соҳа вакилларининг муносиб ҳиссасини таъминлаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Ушбу тадбирда Ички ишлар органларининг раҳбар ходимлари, шахсий таркиби, йўл-патрул хизмати ходимлари фаол иштирок этишди. Туман Ички ишлар бўлими биноси атрофидаги майдонга турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, атроф ободонлаштирилди.

Халқимизда боғ яратиш, экилган ниҳолларни парваришлаб, атроф-муҳитни озода сақлаш ота-боболаримиздан қолган азалий қадриятдир. Бугунги кунда мана шундай эзгу анъана давом этаётганига барчамиз гувоҳ бўлиб, унинг бевосита иштирокчисига айланмоқдамиз.

Бутун мамлакатимизда бўлгани сингари Амударё туманида ҳам уюшқоқлик билан давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида нафақат экилаётган кўчатлар сони, балки уларнинг тури ва сифатига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Хусусан, дарахт ва ўсимликлар гуллаганида аллергияга мойил айрим кишиларнинг азият чекмаслигини учун шамол орқали чанглануви ўсимликлар деярли экилмай, туманнинг инфратузилмаси, иқлими ва тупроқ шароити, шаҳарсозлик меъёрларига ва автомобиль қатнови кўчалари учун мос келадиган кўчатлар экилмоқда.

Кейинги пайтларда Ўзбекистонда кузатилган чанг бўронлари ва ноодатий об-ҳаво иқлим ўзгаришининг нишоналаридир. Бу эса дарахт экиш ва яшил ҳудудлар майдонини кўпайтиришнинг нақадар долзарблигини, бу хайрли ишга катта масъулият ва алоҳида эътибор билан ёндашиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Айтиш керакки, яшил ўрмонлар, дарахтзорлар ташкил этилиши Оролнинг қуриши оқибатида минтақамизда юзага келган оғир экологик муаммоларни юмшатишда, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашда ҳам муҳим ўрин тутади.

Дарҳақиқат, табиатда яшил ҳудудлар кенгайса, яшил қалқонлар шакллантирилса, бундан фақат фойда кўрамиз, роҳатланамиз, башарият келажаги мустаҳкамланади. Демакки, юртимизда кенг қулоч ёйган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси нафақат бугунимизга, балки, яқин ва узоқ келажагимизга дахлдор ҳаётий ҳаракатдир.

Шундай экан, барча юртдошларимизни дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” тадбирларида фаол иштирок этиб, яшил майдонлар кўламини кенгайтириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишга чақириб қоламиз.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026