ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ
Туманимизнинг ижтимоий-сиёсий ва оммабоп нашри “Тараққиёт кўзгуси” газетасининг иловаси – “Менинг оилам” газетаси таҳририяти Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб- қувватлаш жамоат фонди томонидан ташкил этилган “Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги грант танловида “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот!” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлди ва лойиҳани амалга оширишни бошлади.
Шу йилнинг 24 ноябрида лойиҳа доирасида туманимиздаги 32-сонли мактабда Тўлқин овули ҳудудида яшовчи ногиронлиги бўлган ёшлар учун “Компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида очиқ дарс ўтказилди.
Овул ҳудудидаги имконияти чекланган, уй шароитида таълим олувчи 28-, 33- ва 32-сонли мактаблар ўқувчилари учун мутахассис ўқитувчи Соҳиба Йўлдошева, 32-сонли мактаб ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси Назокат Қодировалар замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар ва уларнинг таълим олиш ҳамда ижтимоий фаолиятдаги аҳамияти, улардан самарали фойдаланиш, қўлланиш йўл-йўриқлари хусусида электрон доска ёрдамида очиқ дарс ўтдилар.
Тадбирни “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбирлари Ойгул Ражабова, Маҳмуджон Шомуродовлар ташкиллаштирди.
Мактабнинг компьютер синфхонасида ўтказилган очиқ дарс уй шароитида таълим олувчи ўқувчиларга жуда қизиқарли ва манфаатли бўлди.
Севара ИСМОИЛОВА

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶