15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 23:03
Жамият 👁 256

“Коррупцияга қарши курашишнинг самарали усуллари” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

“Коррупцияга қарши курашишнинг самарали усуллари” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

Коррупция – бу жамиятнининг ривожига салбий таъсир кўрсатувчи хавфли жиноят ҳисобланади. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказибгина қолмасдан, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик ва бошқа ҳодисаларнинг илдиз отишига шароит яратиб беради.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу иллат дунёнинг барча мамлакатларида учрайди. Уни бартараф этиш бўйича жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, мамалакатимизда ҳам мазкур жиноятнинг олдини олиш мақсадида бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, кейинги йилларда коррупцияга қарши курашишнинг самарали меҳанизмлари ишлаб чиқилди ва кескин камайишига эришилди.

25 ноябрь куни Амударё тумани Давлат хизматлари марказида “Коррупцияга қарши курашиш усуллари” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Санобар Холбоева, Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Нилуфар Жуманиёзова, туман прокурори ёрдамчиси Аббаз Ниязимбетов, Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Инобат Ўразматова ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси Санобар Холбоева коррупцияни юзага келтирувчи омиллар сифатида аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги пастлиги, мамлакатда диний ва ахлоқ қоидаларининг бузулиши, инфляциянинг юқори даражаси, давлат секторидаги хизмат қилаётган хизматчилар даромадларининг хусусий секторда топиш мумкин бўлган даромадлардан камлиги ва шу каби бошқа сабаблар эканлигини айтиб ўтди.

Туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Нилуфар Жуманиёзова эса коррупцияга қарши курашишнинг самарали усуллари ҳақида гапирди. Келтирилишича, ички ва ташқи назоратни кучайтириш ва сайлов тизими орқали курашиш жаҳон мамлакатларида тан олинган усул сифатида қаралади.

Бошқарув аппаратининг ўзида ички назорат тузилмалари ташкил этилиб, ушбу тузилма аъзолари ходимларнинг этикет қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиб борса, мазкур иллатнинг сезиларли даражада камайишига эришилади.

Шундан сўнг, Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Инобат Ўразматова тумандаги ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай моддий қийматга эга “ҳадя”ларнинг берилишига, олишига ёки уларнинг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бошқа имтиёзлар таклиф қилинишга қарши самарали тарза курашилаётганлиги, шунингдек, ушбу иллатга қарши курашишда ходимлар орасида қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида турли ижтимоий тадбирлар, спорт мусобақалари ва танловлар ўтказилиб келинаётганлигини таъкидлади.

Туман прокурори ёрдамчиси Аббаз Ниязимбетов фақатгина пора олган киши коррупционер эмаслигини, балки пора таклиф қилган ва берган шахс ҳам жиноятчи бўлишини айтиб, жиноятга жазо муқаррар эканлигини таъкидлаб ўтди.

Туман ҳокими ўринбосари Гўзал Сабурова хотин-қизлар фаолларига ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан ва виждонан бажаришларини, иш жараёнини ҳолислик ва шаффофлик тамойиллари асосида самарали усулда ташкил этишлари лозимлигини айтиб мурожаат қилди.

Шунингдек, коррупцивий ҳолатларнинг олдини олишда барча бирдек ҳаракат қилиши лозимлигини бу эса жамият ривожида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Дарҳақиқат, баъзи фуқароларнинг қонунларга эътиборсизлиги, бефарқлиги, ҳар бир ишни пул орқали ҳал қилиш мумкин деган фикри унинг фарзандлари ва оиласи олдида, яшаб турган жойидаги ҳамқишлоқлари орасида юзини ерга қаратади. Шундай экан ушбу иллатдан барчамиз йироқда бўлайлик!

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019