Тош ёп овулида Қорақалпоғистон Республикаси 4-сектори раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди
Тош ёп овулида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умирбек Алиев ҳамда туман 4-сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитовларнинг сайёр қабули ўтказилди.
9 декабрь куни овул фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр қабулда Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, йиғин раиси Гулшод Собирова, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва бошқа тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.
Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умирбек Алиев дастлаб юртимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли мурожаатларни жойида ўрганиш ва ҳал этиш, турмуш тарзи яхшиланишига кўмаклашиш кабилар борасида йўлга қўйилган амалий ишлар хусусида сўзлади. Шунингдек, яратилаётган солиқ имтиёзлари, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирларга ҳам тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, қабулга келган Тош ёп овули фуқароларининг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, банк-молия, солиққа тортиш, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги муаммолар, соғлиқни сақлаш, ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш кабиларга оид бўлди.
Жумладан, овул фуқароси Қурбоной Вапаева боқувчиси йўқ бўлганлиги сабабли ер солиғини тўлай олмаётганини айтиб, ёрдам сўради. Шунингдек, Рамила Дуйсенбоева ҳудудда газ босими пастлиги, оқава сув келиши тўхтагани сабабли томорқасини суғора олмаётгани, Муборак Юсупова ҳам боқувчиси бўлмагани туфайли “Аёллар дафтари”да рўйхатда туришини, шароити оғир бўлгани сабабли уйини таъмирлашга кўмаклашишни сўраб мурожаат қилди. Овулда яшовчи Насиба Камолова бошланғич таълим йўналишини битирганлиги, ҳозирда иш топишга қийналаётганини, Сарвар Абдураимов отаси касал ётгани, ўзи ҳеч қаерда ишламаслиги, ҳозирги кунда ишсиз бўлган укасига иш топишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилдилар. Ушбу мурожаатлар бўйича атрофлича ўрганилиб, батафсил тушунтиришлар берилди ва масъулларга ижобий ҳал қилиш топширилди.
Таъкидлаш жоизки, давлат ва жамият ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайдиган мазкур сайёр қабуллар, халқ билан юзма-юз мулоқот услуби аҳолининг ишончини оқламоқда. Уларга камарбаста бўлиб оғирини енгил қилмоқда. Бу эса ҳар бир инсоннинг бугунидан рози, эртанги кунидан катта орзулар билан яшашга ундамоқда.
Шу куни “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган Асалой Тўлибоевага мурожаатига кўра тикув машинаси берилди ва тикувчиликни ташкил қилиш орқали ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди. Ундан ташқари, қабулга келган овул фуқаролари Фазилат Йўлдошева кредитга тикув машинаси олишда ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал қилингани, Зулхумор Қўчқорова ҳам мурожаатига кўра ёрдам берилганидан сўнг, тадбиркорликни бошлагани, ҳозирги кунда ўзини ўзи банд қилгани ва оиласига даромад келтираётганини айтиб, алоҳида миннатдорчилик билдирдилар.
Маълумки, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш ва уларга кўмак кўрсатиш ҳар бир сайёр қабулда эътибор қаратиладиган асосий омил ҳисобланади. Сайёр қабулдан сўнг, шуни инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умирбек Алиев, сектор раҳбари, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Айдос Сеитов ҳамда фуқаролар йиғини масъуллари овулдаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олишди ва уларнинг хонадонидаги шароитлар билан танишиб чиқишди. Ушбу оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам берилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶