12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:57
Саломатлик 👁 320

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ ТАРҒИБ ЭТИЛДИ

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ ТАРҒИБ ЭТИЛДИ

Қутуриш – ўткир юқумли касаллик бўлиб, марказий асаб тизимининг зарарланиши билан таърифланади. Ушбу хавфли касалликдан сақланиш борасида аҳоли орасида туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Кўчаларда болаларнинг дайди, эгасиз итлар билан ўйнашига йўл қўймаслик хусусида огоҳлантирилмоқда. Чунки эгасиз итларнинг қутурган ё қутурмаганлигини аниқлашнинг имкони йўқ.

12 декабрь куни туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази эпидемиолог шифокори Дурбек Бобожонов шу ҳақда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида 40-мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ҳузурида бўлди. Иштирокчиларга қутуриш касаллигининг олдини олиш, бунга сабаб бўлувчи ёввойи ҳайвонларнинг жароҳат етказишидан эҳтиёт бўлиш лозимлиги хусусида батафсил гапириб берди.

Мазкур касаллик инфекцияси манбаи қутурган уй ва ёввойи ҳайвонлардир. Итнинг сўлагида вирус қутуриш белгилари маълум бўлишидан 7-10 кун илгари пайдо бўла бошлайди. Итдан қутуриш касаллиги юқиши учун итнинг одамни тишлаши шарт эмас, унинг сўлаги одам терисидаги шилинган ёки тирналган жойига тушса ҳам касаллик юқади.

Яраланган одам терисига тушган ит сўлагидаги вирус асаб толалари бўйлаб, бош ва орқа мияга етиб боради ва уларда кўпайиб, чуқур ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлади.

Касалликнинг инкубацион, яъни яширин даври 1-2 ой давом этади, баъзан 2 ҳафтагача қисқариши ёки 1 йилгача узайиши мумкин. Шунинг учун ҳам ит тишлашидан сақланиш, эҳтиёткорлик жуда муҳим.

Шунингдек, шу куни Беруний маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам оқибати ўлим билан тугайдиган қутуриш касаллиги, унинг профилактикаси хусусида маъруза қилди. Янгиобод маҳалласи хонадонларида ҳам бу ҳақда фуқароларга кенг тушунчалар берди. Бу бежиз эмас. Чунки туманимизда ит тишлаши каби нохуш воқеалар тез-тез содир бўлиб турибди.

Бўлимга жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 119 нафар фуқаролар ёввойи ҳайвонлар тишлаши оқибатида мурожаат қилганлар. Шуларнинг кўпчилиги эгасиз итлар бўлиб чиқмоқда. Агар жароҳат етказган ит эгаси маълум бўлса ит дарров назоратга олинади.

Ёввойи ҳайвонлар тишлаб, бўлимга мурожаат қилган фуқароларнинг барчаси тўлиқ даволанди ва қутуриш касаллигидан ҳимоя қилинди. Жароҳат етказган итларда эпидемиологик текширишлар ўтказилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг ёввойи ҳайвонлардан жабрланишдан сақланиши жуда муҳим. Агар шундай кўнгилсиз ҳолат содир бўлса, шу заҳотиёқ тиббиёт муассасасига мурожаат қилиши лозим.

Инсон ҳаёти азиз. Арзимаган бахтсиз тасодифларга, хусусан, ёввойи ҳайвонлар тишлаши натижасида етказилган жароҳатларга эътиборсиз қарамаслик лозим.

Қутуришнинг давоси йўқ. Профилактикаси – дайди ит ва ҳайвонлардан эҳтиёт бўлиш-дир. Ит тишлаган одамларни ўз вақтида эҳтиётдан эмлаш орқалигина ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026