МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ – ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДАГИ МАСАЛА
Конституциянинг “Сиёсий ҳуқуқлар” деб номланган 8-бобидаги 35-моддада, “Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт”, деб белгиланган. Бу билан фуқароларнинг мурожаат қилиши ҳуқуқи Конституция даражасида мустаҳкамлаб қўйилган. Шунингдек, ўз навбатида ваколатли давлат органлари, муассасалар ва халқ вакилларига ҳам фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш вазифаси юкланган.
Президентнинг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан ушбу мезонларга амал қилинган ҳолда фуқаролар мурожаатларини ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қабулхонага 2022 йил бошидан 31 октябрь санасига қадар жами 2213 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.
Ушбу келиб тушган 2213 та мурожаатларнинг 2137 таси кўриб чиқилган бўлиб, 1718 таси қаноатлантирилган. Шундан 701 таси ижобий ҳал қилинган, 1005 таси ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган. Мурожаатлардан 12 таси узоқ муддатли назоратга олинган бўлиб, 398 тасига тушунтириш берилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 9 таси рад этилган, 11 таси тугатилган. Қолган 76 таси эса кўриб чиқилиш жараёнида.
Юртимизда инсон қадр-қиммати, манфаати ҳар нарсадан устундир. Бу Конституциямизда ҳам ўз аксини топган. Барча ҳудудларда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида аҳоли муаммолари, мурожаатлари билан ишлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда ҳамда давлат органлари, ташкилот ва муассасалар томонидан тегишлича ечим топишга ҳаракат қилинмоқда.
Э.Ражабов, Президентнинг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶