14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:42
Жамият 👁 4,272

КЕКСАЛАР ҚАДРИ – она Ватан қадридир

КЕКСАЛАР ҚАДРИ –  она Ватан қадридир

Ўзбек хонадони – катта, осойишта, файзга тўла макон. Унда дунёдаги бошқа халқ ва миллатлар турмуш тарзига ўхшамайдиган бетакрор тамойиллар бор. Бу – ўзаро меҳр-оқибат, бирдамлик, кексаларга ҳурмат ва эҳтиром туйғуси. Ана шу тамойиллар ўз моҳият-мазмуни билан қадрли, гўзал. Шунинг учун гўзалки, ўзбек хонадонларини пир-у бадавлат отахонлар, онахонлар чуқур ҳаётий тажрибалари асосида ўта зукколик ва фасоҳат билан бошқарадилар. Ота-она, невара-чевара, ҳатто эваралардан иборат уч-тўрт авлод вакиллари бобо ва буви раҳнамолигидаги мустаҳкам бирлик – оилада аҳил ва иноқ яшайдилар. Ана шу аҳиллик негизида жуда катта мазмун ва моҳият бор: бу – фаровонлик, тинчлик ва хотиржамлик, кўнгил тўқлиги, юрт ободлиги.

Мен кўпни кўрган кекса авлод вакили сифатида миллатимизга хос бўлган ана шу интеллектуал маънавий мулк, асрлар давомида шаклланган оила қадрияти – кексалар билан ёш авлод ўртасидаги узвий бирдамлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва эҳтиромни инсонийликнинг энг улуғ фазилати, деб атагим келади. Чунки, ҳар қандай миллатнинг шаклланиши, давлатнинг юксак даражада тараққий этиши энг аввало фуқароларнинг ўзаро меҳр-оқибати, оилалар осойишталиги ҳамда хонадонларда шаклланган қатъий тартиб-интизомга боғлиқ.

Бу ҳақда Конституциямизнинг 22 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Президентимиз: "Халқимизни янада жипслаштириш, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, оилани янада мустаҳкамлаш, катталарга ҳурмат ва эҳтиром сингари қадриятлар аҳолимиз, хусусан ёшларимизнинг қалбида ва шуурида чуқур ўрин олаётгани”, бу борадаги эзгу мақсадларимизни амалга оширишни узвий давом эттиришда ёши улуғ инсонларнинг ўрни ғоят катта эканлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтдилар ва кириб келаётган 2015 йилга мамлакатимизда "Кексаларни эъзозлаш йили” деб ном беришни таклиф этдилар.

Телеэкран орқали тантанали маросимни кузатар эканман, мамлакатимизда ҳар гал янги йилга янгича ном берилиб, шу номга мутаносиб равишда Давлат Дастури ишлаб чиқилиши ва бу Дастурлар доирасида йил давомида халқимиз ҳаётига янги-янги ўзгаришлар олиб кирувчи эзгу ишларни амалга ошириш катта анъанага айланиб улгурганидан қувондим. Чунки, ана шундай Дастурлар доирасидаги эзгу ишлар боис, оилаларимизда ўзбекона қадриятлар мустаҳкамланади, халқимиз ҳаётига файз киради.

Янги 2015 йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши замирида ҳам чуқур маъно-мазмун бор. Муҳтарам Юртбошимизнинг таъбири билан айтганда "Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги унинг маданий даражасини белгилайди”. Шу боис, мамлакатимизда кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш маънавий қадриятларимизнинг асосини ташкил этади ва у ҳаётимизнинг муҳим қисмига айланган.

Катта ҳаёт тажрибасига, эга иккинчи жаҳон уруши, фронт орти заҳматлари, урушдан кейинги тикланиш йиллари қийинчиликларига, собиқ тузумнинг қолиплаштирилган сиёсатига катта чидам билан бардош берган, бугунги осойишта кунларимизга етиш учун фидойи меҳнат қилган кексаларимизни эъзозлаш ҳар биримизнинг зиммамиздаги масъулиятдир. Бу масъулиятни ҳис қилиш билангина чегараланиб қолмай, нуроний кексаларимиз ҳаётига хос фидойиликни ҳар лаҳзада катта миннатдорчилик билан эслаш бизнинг доимий бурчимиздир.

Президентимиз мамлакатимизнинг бугунгидай гуллаб-яшнаши учун ўзларининг ёшлигини, куч-қувватини бахш этиб нуроний ёшга етган кексаларимиз, айниқса, уруш ва фронт орти меҳнат фронти иштирокчиларига ғамхўрлик кўрсатиб, хонадонларимиз кўрки бўлган кексаларимизни қадрлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар қамровини 2015 йилда янада кенгайтириш кераклигини таъкидладилар.

Юртбошимизнинг бу эзгу нияти, кексаларга ғамхўрлик борасида билдирган ҳар бир фикри – энг аввало халқимизнинг бой маънавий қадриятларига катта ҳурмат ва эътиборнинг ифодаси, қолаверса, янги кириб келаётган йилимизнинг пок ва улуғ ниятлар билан бошланишидан даракдир.

Шуни мамнуният билан таъкидлайманки, бизнинг Амударё туманимизда яшаб, истиқлол йилларида эришилаётган оламшумул ютуқларни таъминлашга ҳисса қўшиб келаётган 12 минг нафардан ортиқ нуроний ёшдаги отахон ва онахонларимизнинг ҳар бири ана шундай улуғ ва пок ниятларга йўлдош инсонлардир.

Иншооллоҳ, хонадонларимиз ана шундай ўткир, фасоҳатли кексаларимиз билан файзли, баракали. Хонадонларимиздан бошланган хотиржамлик, тинчлик, файз ва барака эса юртимиз чиройига чирой қўшиб бораверади.

Бекман АЛЛАБЕРГАНОВ,

"Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019