ЁШ ОИЛАЛАРГА ҚЎШИМЧА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН ИМТИЁЗЛАР
Сўнгги йилларда юртимизда ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ва пухта ўйланган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисида"ги Низомига кўра, ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун банклардан гаровсиз кредит ажратиш тартиби билан боғлиқ имтиёзли мезонлар белгилангани ҳам бу борадаги амалий ишлардан саналади.
Унга кўра, кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган, янги турмуш қурганларига 3 йилдан ошмаган ёшлар бу имкониятдан фойдаланишлари мумкин. Улар кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли бўлган даромад манбаига эга бўлиши керак. Шунингдек, қарз юки кўрсаткичи қарз олувчининг барча кредитлари ва микроқарзлари бўйича ўртача ойлик тўловларининг ушбу қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадларининг 70 фоизидан юқори бўлмаслиги лозим. Шу билан бирга, якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жой қуриш ишлари қийматининг камида 15 фоизи миқдорида бошланғич бадални шакллантириш имкониятига эга бўлиши ҳам шарт.
Ушбу Низомга кўра, кредит ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз асосда ажратилиши ҳам белгиланган. Якка тартибдаги хонадонда қўшимча уй-жойни қуриш ишлари учун берилиши мумкин бўлган кредитнинг энг кўп миқдори 33 млн. сўмдан ошиб кетмаслиги керак. Кредитлар бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан, 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга унда бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдори белгиланган.
М.МАТЮСУПОВ,
туман Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш
маркази бош юрисконсульти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶