ҚАЛБИ ЁНИҚ ҚОРАҚАЛПОҚ ФАРЗАНДИ
(Муса Ерниязов хотирасига бағишлайман)
Яхшиларнинг мен яхшисин айтайин,
Ҳаммага тенг бошчи эдинг камтарин.
Ўйладинг сен доимо элнинг ғамин,
Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.
Йигит эдинг арслондай туғилган,
Халқ ишига белин маҳкам бойлаган.
Сен келдинг хабар ҳам келдику сувдан.
Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.
Эл оғзига элак тутиб бўлмайди,
Ҳамманинг ҳам кўнгли бирдай тўлмайди.
Ҳалол меҳнат ҳеч вақт ерда қолмайди,
Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.
Элим деган эр йигитнинг бирисан,
Эл буюрса, доим тайёр эдинг сен.
Фидойилик намунаси ўзингсан,
Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.
Ишга қўшиб икки улкан заводни,
Ўрта Осиёда машҳур қудратли.
Эларо қозондинг эъзоз, ҳурматни,
Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.
Режасин бажариб пахта, буғдойнинг,
Қорақалпоқ халқи шаънин кўтардинг.
Бандаси экансан суйган Худонинг,
Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.
“Қаҳрамон” унвони берилган онда,
Ишонч билдирди Президент сенга.
Имконсиз умрни қайтармоқ изга,
Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.
Беҳишт бўлсин Оға, ўрнингиз ётган,
Паноҳига олган бўлсин Яратган.
Сақлаймиз номингни чиқармай ёддан,
Қалби ёниқ қорақалпоқ фарзанди.
Ангсатбай ҚАРАЖАНОВ, ҳуқуқшунос.
Қорақалпоқ тилидан Ойгул РАЖАБОВА таржимаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶