12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:21
Маданият 👁 414

ЁШЛАР ҚАЛБИГА САНЪАТ УРУҒИНИ ЭКАЁТГАН ТАЖРИБАЛИ ЁШ УСТОЗ

ЁШЛАР ҚАЛБИГА САНЪАТ УРУҒИНИ ЭКАЁТГАН ТАЖРИБАЛИ ЁШ УСТОЗ

Юртимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, айниқса, ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Кейинги йилларда маданият марказлари фаолиятини жонлантириш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, жойларда фидойи маданият ходимлари етишиб чиқмоқда. Улар орасида Амударё тумани Маданият бўлимига қарашли 34-сонли туман маданият марказида созанда вазифасида фаолият юритаётган Илёсбек Ўринбоевнинг ижодий йўли алоҳида эътиборга лойиқ.

Ижодкорнинг санъат оламидаги дастлабки ютуқлари 2012 йилга бориб тақалади. Шу йили 24 май куни у “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика танловининг туман босқичида фаол иштироки учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланди ва маданият соҳаси раҳбарияти эътиборига тушди.

Ўтган 15 йилга яқин вақт давомида истеъдодли ёш ижодкор турли танловларнинг ҳудудий, туман ва Республика босқичларида, байрам тадбирларида фаол иштирок этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, туман ҳокимлиги ва туман Маданият бўлимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда ташаккурномалари билан тақдирланди.

Илёсбек Ўринбоевнинг сўнгги 3 йилдаги ютуқларига назар ташласак, унинг маҳорати билан бирга ютуқлари ҳам тобора юксалиб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин. У 2023 йилнинг сентябрь ойида “Янги Ўзбекистоннинг янги қўшиқлари” танловининг республика босқичида ҳаваскор ижрочилар орасида фахрли 3-ўринни эгаллади. Шу йили Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилари республика кўрик-танловида фаол иштироки учун унга Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг фахрий ёрлиғи топширилди. 20 декабрда эса Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Рашид Хожасов хотирасига бағишланган республика танловида фаол иштироки учун яна бир фахрий ёрлиққа сазовор бўлди.

Истеъдодли ижодкор ўша йили йил якунлари бўйича юртимизнинг маънавий юксалишига қўшган салмоқли ҳиссаси, маданият ва санъат соҳасидаги фидойилиги учун туман маданият бўлими ташаккурномаси билан тақдирланди.

Илёсбек Ўринбоевнинг ижодий ютуқлари — бу изланиш, меҳнат ва машаққатнинг мевасидир. У ўз шогирдларига ҳам чин ихлос билан ижод қилишни, туман маданият ва санъатини янада юксакларга кўтаришга ҳисса қўшиш йўлида қийинчилик ва машаққатларни сабр билан енгиб ўтишни маслаҳат беради.

Серқирра ижодкор истеъдодли созанда — бу нафақат миллий чолғулар ижрочиси, балки ёшлар қалбига санъат уруғини экиб, уларни эзгу орзулар сари етакловчи санъат сирларини қунт билан ўргатувчи  устоздир. Унинг асосий вазифаси созанда мусиқачи сифатида тадбирларни мусиқий жиҳатдан бойитиш, дастурларни мазмунан бой тарзда ташкил этишдан ташқари марказда овоз ёзиш студиясида иқтидорли ёшларни саралаб, уларнинг овоз, саҳна маданияти ва ижрочилик маҳоратини мунтазам равишда ошириб боришдан иборат.

Жамоа студия раҳбари сифатида у шогирдлари билан турли маданий тадбирлар, байрамона концерт дастурлари ва танловларга пухта тайёргарлик кўради. Шунингдек, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларда ватанпарварлик, эстетик дид ва жамоада ишлаш кўникмасини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратади.

Илёсбек Ўринбоев каби истеъдодли ва жонкуяр маданият ходимларининг саъй-ҳаракати билан жойлардаги маданият марказлари ёшлар учун ҳақиқий ижод мактабига айланмоқда. Санъатга меҳр қўйган ҳар бир йигит-қиз ана шу масканларда ўз истеъдодини кашф этиб, катта саҳналар сари дадил қадам ташламоқда.

Илёсбекнинг ушбу хайрли ва сермашаққат ишларида омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Насибахон ЕШЧАНОВА, Амударё тумани маданият бўлими тасарруфидаги 34-сонли маданият маркази мутахассиси

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026