01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 08:58
Жамият 👁 237

ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН 182 ТА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИ, 53 ТА ХОНАДОН ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛАНМОҚДА

ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИМИ ТОМОНИДАН 182 ТА ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИ, 53 ТА ХОНАДОН ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛАНМОҚДА

Миллий гвардиянинг Амударё туманидаги Қўриқлаш бўлими ўз фаолиятига доир вазифаларни масъулият ва изчиллик билан амалга ошириб келмоқда. Бўлим ходимлари жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини ишончли қўриқлаш билан бирга ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш, қўриқланадиган объектларни назоратдан ўтказиш ва объект ички режимларини таъминлаш кабиларни ҳам сидқидилдан бажаришмоқда.

Амударё тумани Қўриқлаш бўлими томонидан қўриққа олинган объектлар сони янада ортиб, халқ хўжалиги объектлари 182 тага, фуқаро хонадонлари 53 тага етди. Бўлимда ҳарбийлаштирилган соқчилар томонидан қўриқланаётган объектлар сони ўтган йилнинг шу даврига таққосланганда, 1 тадан 3 тага оширилди. Ҳозирги кунда барча объектлар Бўлимдаги техник қўриқлаш маркази томонидан ишончли қўриқланмоқда.

Туман ҳудудидаги 87 та умумтаълим мактабларидан 28 таси, 51 та мактабгача таълим муассасаларидан 18 тасига шартнома асосида хизмат кўрсатилмоқда. Шунингдек, мактабгача таълим муассасаларида майда ташмачиликларнинг олдини олиш мақсадида ташкилот ходимларига ҳуқуқий тушунчалар бериш билан бирга мазкур муассасаларда тактик-амалий ўқув машғулотлари ўтказилиб борилмоқда. Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тумандаги маҳаллалар ва қатор идора-ташкилотларда ҳам мунтазам равишда тарғибот ишларини ўтказиш йўлга қўйилган. Айтиш керакки, қўриқлаш хизматининг самарадорлигини ошириш, қўриқдаги объектлар сонини кўпайтириш ва майда ташмачилик ҳолатларининг олдини олиш, қўриқлаш хизматининг афзалликларини тушунтириш борасида қатор тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Ўтган 2022 йил 2 нафар фуқаро содир қилган ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Шунингдек, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар натижасида ноқонуний равишда ов қилиш ҳолати аниқланган. Бу бўйича ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва жавобгарларнинг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг 5 баравари, яъни 1 млн. 350 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

Хизматга жалб этилган ходимларнинг жанговар шайлигини ошириш ҳамда фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида шу пайтга қадар 52 маротаба амалий-тактик ўқув машғулотлар ўтказилди. Ундан ташқари, тумандаги Спорт мактаби билан ҳамкорликда белгиланган режалар асосида ташкил қилинган спортнинг камондан отиш, от спорти, қўл жанги, кураш секциялари фаолият юритиб келмоқда.

Спорт мактабида мазкур спорт турлари бўйича ўқув-амалий машғулотлар ўтказилиб, уларда Бўлим ходимлари билан бир қаторда туман ёшларининг ҳам иштироки таъминланмоқда. Машғулотларда иштирок этган уюшмаган ёшлар сони 514 нафарни, мактаб ўқувчилари сони 846 нафарни ташкил қилади.

Шу ўринда Бўлим ходимлари туман ва Республика миқёсида ўтказилиб келинаётган турли танловларда намунали иштирок этиб, хизмат вазифасини ўташ даврида фидойилик кўрсатиб, барчага ўрнак бўлиб келаётганини ҳам айтиб ўтиш жоиздир. 2022 йил 20-27 октябрь кунлари Бўлим ходими сафдор Фарид Жумабаев Тошкент шаҳрида республика бўйича ўта муҳим ва тоифаланган обьектлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловда фаол қатнашиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва «Энг яхши қўриқлаш ходими» номинацияси бўйича минтақавий босқич ғолиби деб топилди. 2022 йил 29 апрель куни сафдор Фарид Жумабаев ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида спортнинг триатлон тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси биринчилигида иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, 2022 йил 23 апрель куни сафдор Жасур Эримбетов тоифаланган объект бўлган Қипчоқ пантон кўпригида хизмат фаолиятини олиб бораётган пайтида жонига қасд қилмоқчи бўлиб, ўзини дарёга ташлаган аёлни хавф-хатарга қарамасдан, сувга тушиб қутқариб қолди.

Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан кеча-ю кундуз туман ҳудудида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, безорилик, ўғирлик, жанжал-тўполон каби кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш кабиларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўз хизмат вазифаларини масъулиятни ҳис қилган ҳолда, астойдил бажаришга ҳаракат қилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар камайишига, эл-юртда тинчлик-осойишталик барқарор бўлишига муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026