ЭНГ НАМУНАЛИ МАҲАЛЛА ПОСБОНИ АНИҚЛАНДИ
Ўзбекистон "Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқарувининг 2014 йил 9 январдаги 4-сонли қарорига мувофиқ 2014 йил учун мўлжалланган иш режасида ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора тадбирлар бандма-банд белгилаб берилган. Ушбу қарор асосида яқинда "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан ташкиллаштирилган фуқаролар йиғинларининг энг намунали "Маҳалла посбони жамоатчилик тузилмаси раҳбари” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Ушбу танловда туманимиздаги 45 та фуқаролар йиғинлари посбонлари қатнашди.
Маҳалла посбонлари фаолиятини баҳолашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси томонидан тузилган ташкилий ишчи гуруҳ фуқаролар йиғинларига бўлиниб, маҳалла посбонлари фаолиятини белгиланган мезонлар асосида ўрганиб чиқдилар ва тўпланган маълумотларни ҳакамлар ҳайъатига ҳавола этдилар. Танлов учун белгиланган баҳолаш мезонларига кўра "Оқ олтин” ОФЙ"Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари 1-ўринга, "Босув” МФЙ"Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбари 2-ўринга ҳамда "Беш том” МФЙ 3-ўринга лойиқ, деб топилди ҳамда ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Шунингдек, "Қангли” МФЙ, "Куюк кўпир” ОФЙ ва "Бўстон” МФЙ "Маҳалла посбони”жамоатчилик тузилмалари танловнинг алоҳида номинациялари бўйича ғолиб, деб топилиб, рағбатлантирилди.
Р.ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶