01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 08:11
Жамият 👁 380

ҲАРБИЙЛАР ИШТИРОКИДА “АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ҲАРБИЙЛАР ИШТИРОКИДА “АСКАР ОНАЛАРИНИ ШАРАФЛАЙМИЗ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

6 январь куни Амударё туманидаги 76-сонли мактабда “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” шиори остида ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида “Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳудудидаги ҳарбий қисм командири, подполковник Руҳиддин Ғаниев, ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари капитан Алибек Қодиров, шу ҳарбий қисмда муддатли хизмат бурчини ўтаётган аскарлар, туман Мудофаа бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими масъуллари қатнашишди. Шунингдек, турли вилоятлардаги ҳарбий қисмларда муддатли хизматда бўлган туманимиздаги аскар йигитларнинг оналари, мактаблардаги ёшларни чақириққа тайёрлаш фани ўқитувчилари, ўқувчи-ёшлар ҳам иштирок этишди.

Ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари капитан Алибек Қодиров олиб борган ушбу тадбирда 14248-ҳарбий қисм командири Руҳиддин Ғаниев сўзга чиқди ва Президентимизнинг 2022 йил 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига асосан, мамлакатимизда “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида жойларда маданий-маърифий, ҳарбий ватанпарварлик ва бошқа тадбирлар ўтказилаётгани ҳақида гапирди.

Шунингдек, ёшларга Қуролли Кучларимиз фаолияти, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини кучайтириш ва ҳарбий хизматнинг нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди. Ундан ташқари, аскар оналарини шарафлашга бағишланган ушбу тадбир яхши анъанага айланиб бораётгани, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизни, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган Ватан посбонлари оналари эъзоз ва ҳурматга лойиқлигини эътироф этиб, уларнинг номига илиқ сўзлар айтди.

Тадбир давомида ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскар йигитлар ҳам Ватан ҳимоячиси, деган шарафли номга лойиқ бўлиш ҳар бир йигитнинг орзуси, айни пайтда муқаддас бурчи эканлигини айтиб, шу шарафли бурчини ўташ чоғида Миллий армия мудофаа салоҳиятини, Қуролли Кучларимизнинг қудратини ҳис қилганини сўзлаб беришди. Гитарада Ватан, она ҳақида қўшиқлар куйлаб, тадбирга янада жўшқинлик бахш этдилар. Улар ижросидаги шўх қўшиқлар дилрабо рақсларга уланди. Қувончдан тўлиб-тошган оналар ҳамда аскарлар, тадбир иштирокчилари даврани тўлдириб рақсга тушдилар.

Шундан сўнг, аскар оналари Умида Мавлонова, Ширин Отажонова, Хосият Сафарбоева, Дилдора Авезбоевалар ҳам сўзга чиқиб, Ватанимиз тинчлигини ҳимоя қилаётган мард аскарлар сафида ўғли борлигидан фахрланишини, ўзларини дунёдаги энг бахтли она, деб ҳис қилишини ҳаяжон билан ифода этишди. Президентимиз раҳнамолигида профессионал Миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига муносиб турмуш шароити яратиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар самарасида Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилиш ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчига, фарзандини армия сафларида кўриш эса ота-оналарнинг эзгу орзусига айланаётганини таъкидлашди.

Таассуротларга тўла бўлган тадбирда ўқувчи-ёшларнинг Миллий армия, Қуролли Кучларимиз салоҳияти, олий ҳарбий таълим ўқув юртлари тўғрисидаги саволларига ҳам батафсил жавоблар берилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026