01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 08:09
Жамият 👁 291

Фаровон маҳалласи ҳудудида янги уйлар қурилиши бошланди

Фаровон маҳалласи ҳудудида янги уйлар қурилиши бошланди

Мамлакатимизда олиб борилаётган халқчил ва оқилона сиёсат юртимизнинг барча ҳудудларида яшовчи аҳоли ҳаётида ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Жумладан, Амударё туманининг маркази, овул ва маҳаллаларида ҳам катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, маҳаллалар кўркам қиёфа касб этмоқда. Туманнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, янги-янги бинолар барпо қилиш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишлари замирида аввало, одамлар учун муносиб турмуш шароити яратиш мақсади мужассамдир.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йилдан бошлаб мамлакатимиз бўйлаб турар жойга муҳтож оилалар учун арзон ва ҳар томонлама қулай уй-жойлар қурилиши бошланган эди. Амударё туманида ҳам ўтган йиллар давомида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Биргина ўтган 2022 йил давомида Гулзор маҳалласи ҳудудида 15,6 млрд.сўм маблағ эвазига 3 та 5 қаватли, жами 90 та хонадонга мўлжалланган уй-жойлар қурилди. Ушбу иморатларнинг қуриб битказилгани ва фойдаланишга топширилгани уй-жойга муҳтож юртдошларимиз учун катта совға бўлди.

Бунёдкорлик ишларини изчил давом эттириш ҳамда аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида жорий 2023 йилда Манғит шаҳрининг Фаровон маҳалласи ҳудудида буюртмачи ташкилотлар томонидан 6 та, тадбиркорлар томонидан 4 та, ҳар бирининг қиймати 5,5 млрд. сўмлик бўлган жами 10 та кўп қаватли турар жойлар қуриш режалаштирилган.

6 январь куни тендер савдоларида ғолиб бўлган “Amudaryo maxsus qurilish” масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиши режалаштирилган 4 та 5 қаватли жами 140 хонадондан иборат уй-жойларнинг тамал тошини қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири Азимжон Қурбанбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қурилиш масалалари бўйича котибият бошлиғи Жахонгир Якубов, туман ҳокими ўринбосари Нодирбек Камолов, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, имом-хатиблар, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири Азимжон Қурбанбаев кейинги йилларда қурилаётган арзонлаштирилган уй-жойларнинг асосий қисми ижтимоий ҳимояга, уй-жойга муҳтож, кўп болали оилалар фарзандлари учун ажратилаётганини таъкидлаб, бу мамлакатимизда юритилаётган халқчил сиёсатнинг ёрқин намунаси эканлигини айтиб ўтди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мадамин Казаков Фаровон маҳалласида қурилаётган янги уйларнинг автомобиль йўллари, сув, газ ва электр тармоқлари, болалар боғчалари, савдо шохобчалари, спорт майдончалари билан биргаликда қуриб битказилиши аҳолининг қулай шарт-шароитларда яшаши учун комплекс тизим ҳосил қилишини таъкидлади.

Маҳалла нуронийлари ва имом-хатиби тамал тоши қўйилаётган кўп қаватли уйларда одамлар тинч-фаровон яшашини, хонадонларда фақат яхши кунлар, тўйлар бўлишини тилаб дуога қўл очди.

Шундан сўнг, қурилиш ҳудудига рамзий қозиқ қоқиш маросими бўлиб ўтди ва янги уйларнинг тамал тоши қўйилди.

Пудратчи ташкилот вакиллари Фаровон маҳалласида бунёд этилажак мазкур уй-жойларни сифатли тарзда, қисқа муддатларда қуриб битказиш учун бор куч ва имкониятлларини сафарбар қилишларини таъкидлаб, қурилиш ишларини бошлаб юбордилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026