ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ БАХТИ
Экологик барқарорликни таъминлаш, бу борадаги муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш ва салбий оқибатларининг олдини олишда Ўзбекистон экологик партияси аъзоларининг ҳиссаси улкан.
Партия аъзоси, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати, айни пайтда Қиличбой овул фуқаролар йиғини раиси бўлиб ишлаётган Баҳром Қодиров партия дастурларини ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этмоқда.
Халқ ҳурмат-эътиборини қозонган Б.Қодиров 2020 йилда халқ депутатлари туман Кенгашига Қиличбой сайлов округидан депутат бўлиб сайланди.
У халқ вакили сифатида ҳудуд аҳолисининг мамлакатимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, янгиланишлар, юксалишларга дахлдорлигини ошириш, барча жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга тарғиб қилиш мақсадида тез-тез учрашувлар ўтказиб туради. Учрашувлар жараёнида аҳоли турмушидаги аниқланган муаммоларни ижобий ҳал қилиш учун тинмай ҳаракат қилади.
Жорий йилда ана шундай халқ билан жонли мулоқотлар даврида билдирилган мурожаатларга мувофиқ Хизр эли маҳалласида аҳоли томорқа ерларини оқар сув билан таъминлаш яхшиланди, шу маҳалла ҳудудидаги трансформатор кўчирилди, Тозаёп, Олмазор аҳоли пунктларига янги трансформатор ўрнатилди, Офтоб, Баҳоуддин Нақшбанд кўчалари йўли таъмирланди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қўллаб-қувватланаётгани Баҳром Қодировнинг эл оқсоқоли сифатидаги, депутат сифатидаги нуфузини, обрўсини ошираяпти. Ҳа, халқ дарди билан яшаган инсон ҳақли равишда ҳалқнинг олқишини олади. Бу – улкан бахтдир.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶