15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 20:27
Жамият 👁 222

34-сонли мактаб педагогика жамоаси хайрия ишларини амалга оширди

34-сонли мактаб педагогика жамоаси хайрия ишларини амалга оширди

Бир-бировга меҳр-оқибат кўрсатиш, қийин авҳолда қолган инсонларни қўллаб-қувватлаш, мушкулини осон қилишга интилиш – халқимиз учун азалий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳайит ва байрамларда энг аввало ана шундай меҳрга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кириб бориб, кўнгли ярим, эътиборталаб инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг кайфиятларини кўтаришга ҳаракат қилиш ҳар бир инсон учун одат тусига кирган.

Амударё туман Халқ таълими бўлимига қарашли 34-сонли умумтаълим мактаби педагогика жамоаси томонидан турли байрам саналари муносабати билан амалга оширилаётган хайр-эҳсон тадбирларидан нафақат мактаб ҳудудидаги ўқувчиларнинг ота-оналари, балки барча маҳалла аҳли ҳам мамнун.

Янги йил байрами арафасида мактаб маъмурияти раҳбарияти ва педагогика жамоаси аъзолари тўлиқ бўлмаган оилаларда, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларда тарбияланаётган ҳамда 34-сонли мактабда таълим олаётган бир гуруҳ ўқувчиларнинг яшаш шароити ҳамда кундалик озиқ-овқат истеъмол харажатларининг ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида улар яшаётган хонадонларга ташриф буюришди. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчилар рўйхати шакллантирилиб, янги йил байрами арафасида байрам дастурхонлари учун зарур маҳсулотларни етказиб бериш чоралари кўрилди.

Унга кўра, мактаб маъмурияти ва педагогика жамоаси ташаббуси билан юқоридаги каби оилаларда яшовчи бир гуруҳ ўқувчилар ҳолидан хабар олиниб, уларга кундалик истеъмол озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Албатта, мактаб маъмурияти томонидан ташкиллаштирилган мазкур тадбирдан ўқувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари миннатдор бўлдилар.

Халқимизга хос бўлган бу каби хайр-эҳсон, меҳр-мурувват тадбирлари нафақат турли байрам саналарида, балки деярли ҳар ой, ҳар ҳафтада саховатпеша инсонлар томонидан амалга оширилаётгани қувонарли. Савобли ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак, деган бобомерос ўгит бугунги кунда халқимиз учун одат тусига кириб бормоқдаки, бу албатта ҳар бир инсоннинг қалбига хотиржамлик бағишлайди. Хотиржамлик бор жойда эса осойишталик бўлади. Осойишталик – фаровонликка, фаровонлик – тараққиётга кафолатдир.

Юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” ана шундай хотиржамлик, осойишталик ва фаровонликка хизмат қилувчи ўзаро меҳр-оқибат ҳамда саховатпешалик билан бошланаётгани, айниқса, бу каби эзгу амалларнинг таълим масканларидан илдиз отаётгани янада қувонарли. Зеро, бугунги ўқувчи – эртанги яратувчи, бунёдкор инсонлардир. Инсонни қадрлаш туйғуси эса ёш танламайди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019