01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 09:02
Жамият 👁 476

Амударё туманида Ватан ҳимоячилари куни кенг тарзда нишонланди

Амударё туманида Ватан ҳимоячилари куни кенг тарзда нишонланди

Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил этилганининг 31 йилллик байрами мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўлгани сингари Амударё туманида ҳам кенг тарзда нишонланди. 13 январь куни туман Маданият бўлими биносида Ватан посбонлари шарафига байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, Мудофаа ишлари бўлими, ҳарбий қисмлар масъуллари, мактаблардаги ҳарбий чақириққа тайёргарлик раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ва аскар оналари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг мадҳиялари янгради. Саҳнадаги мониторда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг фаолияти, зобит ва аскарларнинг юртимиз сарҳадларини қўриқлаш жараёнидаги жасорат ва қаҳрамонликлари акс эттирилди.

Шундан сўнг, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, Ватан ҳимоячиларини байрам билан табриклади. Туман ҳокими ўз нутқида юртимизда офицерлар ва сержант кадрларни тайёрлаш ҳамда малакасини оширишнинг замонавий талабларга жавоб берадиган самарали тизими яратилганини, ҳарбий хизматни ўзининг касби, Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи деб билган ўғлонларимизни шарафлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш барча учун ҳам қарз, ҳам фарз эканлигини таъкидлаб ўтди. Қолаверса, ёшларни узлуксиз ҳарбий таълимга жалб қилиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилгани, биргина 2022 йилда 9 нафар туманимиз ёшлари Олий ҳарбий таълим муассасаларига, 8 нафар ёшларимиз эса “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейларига ўқишга қабул қилингани эътироф этилиб, улар ҳам келгусида энг намунали Ватан ҳимоячилари бўлиб етишишларига ишонч билдирилди.

Тантанали байрам тадбирида туман Мудофаа ишлари бўлимига ҳамда туманимиз ҳудудидаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларида хизмат бурчини ўтаётган Миллий Армия зобитларига, ҳарбий ҳизматчиларга Амударё тумани ҳокимининг ташаккурномалари тақдим этилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Мурадов ҳамда намунали аскар Отабек Маҳмудовлар сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида юртимизда давом этаётган моддий ва маънавий тараққиёт асосида тинчликни сақлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва халқимиз турмуш даражасини янада юксалтириш борасида улкан натижаларга эришилгани ва бу тараққиётнинг бирдан-бир омили – Ватандаги барқарор тинчлик эканлигини таъкидлаб, тинчлик ҳимоячилари, она Ватан посбонларининг беқиёс катта хизмати, матонат ва жасоратини алоҳида эътироф этишди.

Оддий аскар Отабек Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Армияси сафида хизмат қилиш ўзи ва сафдошлари учун улкан шараф эканлигини, она ватан сарҳадларини қўриқлаш, уни ҳар қандай ёвуз кучлардан ҳимоя қилиш ҳар бир ўғлоннинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлади.

Байрам тадбирининг расмий тантанали қисмидан сўнг, туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган катта концерт дастури намойиш этилди.

Санъаткорларнинг чиқишидан олдин тинчлик, осойишталик посбонлари – Ватан ҳимоячиларини шарафловчи шеърлар ўқилди. Дилрабо куй-қўшиқлар янграб, жозибали рақслар ижро этилди.

Тадбирда туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган “Ватан посбонлари” қўшиғи барчанниг қалбида Ватанпарварлик туйғуларини янада жўшқинлантирди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026