15 нафар нуронийга 300 минг сўмдан пул маблағлари берилди
Мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, маҳалла ва оилаларда тинчлик ва осойишталикни, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга содиқлик руҳида тарбиялашдаги ролини янада оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмокда.
Шунингдек, давлатимиз томонидан якка-ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож наронийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, турли моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Бу борада Амударё туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик.
Жорий йил 21 январь куни Амударё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Баҳодир Болтабаев Нуроний жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими мутахассиси Жамшид Отарбаев билан биргаликда тумандаги якка-ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва уйида ётиб қолган нуронийлар ҳолидан хабар олдилар ва 15 нафар нуронийга ҳар бирига 300 минг сўм миқдорида пул маблағлари бердилар.
Б.ТЎРАБАЕВ, Амударё тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶