15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 19:01
Жамият 👁 261

ЎТГАН ЙИЛИ ТУМАН ДХМ ТОМОНИДАН 60105 ТА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИЛГАН

ЎТГАН ЙИЛИ ТУМАН ДХМ ТОМОНИДАН 60105 ТА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ КЎРСАТИЛГАН

Юртимизнинг барча ҳудудларида давлат хизматлари марказлари жадал суръатларда ривожланиб, кўрсатиладиган хизматлар сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Мазкур соҳада давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик тизими ўрнатилиб, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида электрон ҳужжат айланиши тартиби жорий қилингани, соддалаштирилган ҳолда тезкор давлат хизматлари кўрсатилаётгани натижасида фуқаролар ва тадбиркорларга жуда катта қулайликлар яратилмоқда.

Амударё туманида ҳам Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ўтган йил давомида жисмоний ва юридик шахслар 60105 та давлат хизматидан фойдаланишган. Шунингдек, 355 та юридик корхоналар, 1276 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар янгидан, 280 та юридик корхоналар, 56 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар эса қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ушбу давр мобайнида кўрсатилган сайёр тартибдаги давлат хизматлари сони 3338 тани ташкил қилади. Давлат хизматлари марказининг Хитой филиали орқали ҳам 5613 та давлат хизмати кўрсатилган.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрь кунги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли Қарори билан туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун туман Давлат хизматлари марказлари орқали аризаларни қабул қилиш бўйича эса Сирдарё вилоятида ҳуқуқий эксперимент ўтказилмоқда. Ушбу ҳуқуқий эксперимент 2022 йилнинг 1 ноябридан бошланган бўлиб, 2023 йилнинг 1 июлга қадар амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари сони йил сайин ортиб, такомиллашиб бормоқда. Ўтган йил давомида электрон рақамли имзо калитларини бериш – 15 минг 255 та, кадастр соҳасига оид хизматлар – 12 минг 684 та, болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш – 8 минг 965 та, наркология ва руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома беришда – 5 минг 948 та, судланмаганлик ёки судланганлик тўғрисида маълумотнома беришда – 1 минг 602 та, электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни беришда – 1 минг 495 та давлат хизматларидан фойдаланилган.

Мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига шаффофлик, қулайлик ва соддалаштирилган ҳолда тезкор давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида бугунги кунда кўрсатилаётган давлат хизматлари сони тобора ортмоқда. Жорий йилда ҳам фуқаро эътибор марказида тамойили асосида туман Давлат хизматлари маркази томонидан аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Айни пайтда туман Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатилаётган барча хизматлардан туманимиз аҳолиси ва тадбиркорлар жуда мамнун.

Умида Сапарбоева, туман ДХМ ходими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019