01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 06:31
Жамият 👁 179

“Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши ва “Бувижонлар мактаби” аъзолари бешовуллик ёшлар билан учрашдилар

“Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши ва “Бувижонлар мактаби” аъзолари бешовуллик ёшлар билан учрашдилар

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар онгида ватанга муҳаббат, миллий умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантириш мақсадида Амударё телевидениеси таҳририяти ижодий жамоаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида туманнинг чекка ҳудудларидаги қишлоқларида, маҳаллалар ва ўқув муассасаларида маданий-маърифий, маънавий ва мусиқий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Амударё туманининг Бешовул маҳалласи ҳудудида жойлашган 79-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди.

“Кексалар – хонадонларимиз файзи ва фариштаси” шиори остида кексаларни эъзозлаш, уларнинг панд-насиҳатларини ёшларга етказиш орқали жамиятда ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур тадбирда Амударё туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси Бекман ота Аллаберганов, “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик Кенгаши раиси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Хонимжон Ражабова, Бешовул маҳалласида истиқомат қилувчи ибратли оила соҳибаси, Ўрозгул она Раҳимова, маҳалла фаоллари, 79-сонли мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни лойиҳа координатори Робия Йўлдошева очди ва лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ва ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг аҳамияти, ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг, “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси Бекман ота Аллаберганов бугунги фаровон ва осойишта ҳаётнинг қадрига етиш, келажакда она Ватанга муносиб фарзанд бўлиш учун ўқиб-ўрганишдан асло тўхтамаслик, жамиятда ёшларнинг ўзини тутишлари, кийиниш ва муомала маданияти хусусида ҳаётий мисоллар тариқасида ёшлар билан дилдан, самимий суҳбат ўтказди.

Тадбир давомида ўзининг сермазмун, ҳаётий мисолларга бой суҳбати билан иштирок этган “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик Кенгаши раиси Хонимжон Ражабова мамлакатимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг интилиш ва иқтидорларини намоён этишларини кафолатловчи имкониятлар ҳақида сўз юритиб, ёшларни билим олишга, юқори чўққиларни забт этишга даъват этди.

Ўз навбатида Бешовул маҳалласи фаол аёллари ва ёшлари ҳам кекса авлод вакилларининг ҳаёт йўллари, панд-у насиҳатлари ўзлари учун ҳамиша қадрли эканлигини таъкидладилар. Айниқса, маҳалладаги намунали оила соҳибаси Ўрозгул Раҳимова ҳар қандай муваффақиятнинг замирида аввало инсоннинг ўз ҳаёти давомида эгаллаган касб-ҳунари, билими мужассам эканлигини, ўзларининг тинимсиз изланишлари, меҳнатлари эвазига бугунги кунда ҳавасга муносиб, эл ҳурматига сазовор шахс сифатида камолга етган Бешовул маҳалласи ёшлари ҳақида фахрланиб сўз юритди.

Учрашув тадбирининг давомида 79-сонли мактаб ўқувчилари “Ўзлигимизни асраймиз” мавзусидаги саҳна кўринишини намойиш этдилар. Хусусан, “Бувижоним кийган либослар” қисмида миллий либослар кўргазмасини, бугунги ёшларнинг жамоат орасида кийиладиган миллий либослари қисмида эса бири-биридан чиройли ва кўркам либослар ва либослар учун танланган матоларнинг инсон саломатлигига фойдалари ҳақида сўзлаб бердилар. Шу баробарида барча тенгдошларини миллий матолардан тикилган либосларни фахрланиб кийиб юришга ундадилар.

Тадбирнинг адабий-мусиқий қисмида эса Бешовуллик ёшлар “Лачак ўраш” маросимини кўрсатиб беришди ва “Лачак ўраш” маросимига оид ашулалар айтиб, рақсларга тушдилар.

“Кексалар – хонадонларимиз файзи ва фариштаси” шиори остида бўлиб ўтган бешовуллик ёшлар билан кекса авлод вакилларининг дилдан суҳбат тарзидаги учрашув тадбири кексаларни эъзозлаш, уларнинг панд-насиҳатларини ёшларга етказиш орқали юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди. Бешовуллик ёшлар маънавий-маърифий мавзулардаги қимматли ўгит ва маслаҳатлари учун Бекман ота Аллаберганов, Хонимжон Ражабова, Ўрозгул Раҳимоваларга самимий миннатдорчилик билдирдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026