30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:47
Жамият 👁 191

4-босқич “Аёллар дафтари” нинг ҳужжатларини тўғри шакллантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

4-босқич “Аёллар дафтари” нинг ҳужжатларини тўғри шакллантириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

14 февраль куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида Амударё туманида 4-босқич “Аёллар дафтари” ҳужжатларини шакллантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақолпоғистон Кенгаши раиси Улуғбек Жалменов, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тижорат банклари раҳбарлари, тегишли ташкилот ва муассаса масъуллари, фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди.

Туман ҳокими дастлаб йиғилганларни кун тартибидаги масала билан таништириб ўтди ҳамда туманда “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг тушунчалар берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев “Аёллар дафтари” рўйхатини шакллантиришни белгиланган меъзонлар асосида ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Амалдаги тартибга мувофиқ “Аёллар дафтари” га 30 ёшдан ошган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ва боқувчиси бўлмаган, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар, шунингдек, уй-жойга муҳтож, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилиши лозим.

Йиғилишда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Улуғбек Жалменов хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари секторлар ишчи гуруҳлари, фуқаролар йиғинлари ходимлари, хотин-қизлар фаоллари барча йўналишдаги муаммоларни уйма-уй юриш орқали ўрганиб чиқиши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар бўлими, секторлар раҳбарлари ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда муаммоларнинг ҳаққонийлиги ўрганилиши, ўрганиш жараёни ниҳоясида “Аёллар дафтари”га киритилиши лозим бўлган хотин-қизлар рўйхати Халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим этилиши зарурлиги айтиб ўтилди.

Ундан ташқари йиғилишда хотин-қизларга бериладиган турли имтиёзлар хусусида ҳам сўз юритилди. Жумладан, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар ажратилади. Бунда оилавий тадбиркорлик йўналиши бўйича 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга ҳамда боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йил муддатга кредитлар ажратилади.

Йиғилишда аёллар бандлигини таъминлаш асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди. Айтиб ўтилганидек, аёлларнинг ҳаммаси ҳам тикувчилик, пазандачилик каби касбларни эгаллай олмайди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида яратиб берилаётган имкониятлар асосида ўз томорқасида иссиқхона қуриб, полиз маҳсулотларини етиштираёган аёллар ҳам юқори даромад манбаига эга бўлиши мумкин.

Йиғилишда “Аёллар дафтари”ни юритишга оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026