АСКАР ОНАЛАРИ ШАРАФЛАНДИ
Туманимизда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб туман Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Ватан - улуғ, бурчим муқаддас” шиори остида фуқаролар йиғинлари ҳамда таълим муассасалари ҳамкорлигида "Аскар оналарини шарафлаймиз” деб номланган тарғибот тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.
Ана шундай тарғибот тадбири туман маданият уйида, Қиличбой овулидаги Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, Хитой овулидаги Амударё транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, шунингдек Бобур номли овулдаги Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежида ҳамда Қипчоқдаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам бўлиб ўтди.
"Аскар оналарини шарафлаймиз” тарғибот тадбирининг азиз меҳмонлари бўлган аскарларнинг оналарига алоҳида ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Бўлиб ўтган тарғибот тадбирлари ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини янада оширишга хизмат қилади.
Робия Йўлдошева.
(Фото - http://www.dustlikbayrogi.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶