12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:52
Фан ва таълим 👁 478

“ЖАЖЖИ АСКАРЛАР” САФДА: 22-МТТДА ВАТАНПАРВАРЛИК БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЖАЖЖИ АСКАРЛАР” САФДА: 22-МТТДА ВАТАНПАРВАРЛИК БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛДИ

 

Юрт тақдирига дахлдорлик, уни ҳимоя қилишга шайлик ҳамда Ватанга муҳаббат туйғулари инсон қалбида болаликдан шаклланади. Шу боис, ёш авлодни ватанпарварлик, мардлик ва жасорат руҳида тарбиялаш масаласи доимо эътибор марказида бўлиб келмоқда. 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан Амударё туманидаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам айнан шу эзгу мақсадларни кўзлаб байрам тадбири ўтказилди.

Боғчанинг ташаббускор тарбиячиси Маҳфуза Бекмуродова бошчилигида пухта режа асосида ташкил этилган ушбу тантанали тадбирда муассаса жамоаси, ҳудуддаги ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари, тарбияланувчи болажонлар ҳамда уларнинг ота-оналари фаол иштирок этдилар. Байрам нафақат болалар, балки катталар учун ҳам унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Тадбир анъанага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мадҳиялари ижроси билан бошланди. Жажжи болажонларнинг қўлларини кўксига қўйиб, мадҳияларни чин дилдан жўр бўлиб куйлашлари томошабинларга чексиз фахр ва ифтихор туйғуларини улашди.

Шундан сўнг, 22-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори Нилуфар Юсупова ва ҳарбий қисм мутасаддилари сўзга чиқиб, йиғилганларни, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ўғил-қизларни ҳамда тадбирга ташриф буюрганларни байрам билан самимий муборакбод этдилар. Сўзга чиққанлар ўз нутқида тинч ва осойишта ҳаётни асрашда Ватан ҳимоячиларининг ўрни беқиёс эканини, шунингдек, болаликдан ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидладилар.

Байрам дастури мазмунан ранг-баранг чиқишларга бой бўлди. Тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари томонидан ижро этилган “Сержант” қўшиғига рақс ҳарбий интизом, жасорат ва болаларча беғуборликни ўзида мужассам этди. Бу чиқиш томошабинлар томонидан илиқ олқишлар билан қарши олинди. Шу гуруҳ қизларининг нафис ва чиройли рақслари эса саҳнага янада файз бағишлади.

Ўрта гуруҳ болаларининг Ватан, тинчлик ва мардликни улуғловчи шеърлари байрам руҳини янада оширди. Ватан, тинчлик ва дўстлик ҳақидаги шеърларни ифодали ўқиган болаларнинг самимий сўзлари, тиниқ овоздаги чиқишлари томошабинларда чуқур таассуротлар қолдирди.

Тадбирнинг энг таъсирли ва ҳаяжонли қисми тайёрлов гуруҳи болажонлари ижросида намойиш этилган “Онамга мактуб” номли саҳна кўриниши бўлди. Унда ҳарбий хизматни ўтаётган аскар йигитнинг онасига ёзган мактуби орқали Ватанга садоқат, ота-онага меҳр ва соғинч туйғулари болаларча самимият билан ифодаланди. Бу саҳна кўриниши томошабинларни ҳам бефарқ қолдирмади.

Катта гуруҳ тарбияланувчилари Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги “Мендирман ўша” қўшиғига жўшқин рақс ижро этиб, байрам даврасига кўтаринки кайфият бағишладилар. Шунингдек, ўрта гуруҳ ўғил болалари томонидан саҳналаштирилган “Аскар бўламан” ҳарбий рақс композицияси уларнинг келажакда Ватан ҳимоясига тайёр эканликларини рамзий тарзда ифода этди.

Байрам тадбири якунида ота-оналар сўзга чиқиб, фарзандларига берилаётган сифатли таълим-тарбия, болалар қалбига ватанпарварлик руҳини сингдиришга қаратилган бундай мазмунли тадбирлар учун боғча маъмуриятига самимий миннатдорчилик билдирдилар. Айниқса, тадбирни юқори савияда ташкил этишда фидокорона меҳнат қилган тарбиячилар — Маҳфуза Бекмуродова, Гулнора Алламова, Феруза Романова, Юлдуз Зарифбоева ҳамда директор ўринбосари Янгилжон Машариповаларнинг саъй-ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди.

Амударё туманидаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган ушбу байрам тадбири болажонлар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолиши шубҳасиз. Зеро, Ватанга муҳаббат, уни асраш ва ҳимоя қилишга тайёргарлик ана шундай кичик саҳналардан, болаликда ташланган илк қадамлардан бошланади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026