30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 10:20
Жамият 👁 242

"Жонажон юртим фаровонлигига ҳисса қўшаман” шиори остида барча овул ва маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошланди

"Жонажон юртим фаровонлигига ҳисса қўшаман” шиори остида барча овул ва маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошланди

Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади.

Қорақалпоғистон Республикаси “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши ташаббуси билан “Жонажон юртим фаровонлигига ҳисса қўшаман” шиори остида Амударё туманининг барча овул ва маҳаллаларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин бошлаб юборилди.

Жумладан, 25 февраль куни туманнинг Олмазор маҳалласида бўлиб ўтган ҳашар ҳам ёш авлод қалбида миллий анъаналаримизни қадрлашга, муқаддас қадриятларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Дарҳақиқат, ҳашар — неча минг йиллар мобайнида одамларнинг бошини қовуштириб, уларни инсонпарварлик, саховатпешалик, саранжом-саришталик каби эзгу амалларга чорлайди. Ушбу қадриятнинг яна бир эътиборли жиҳати шундаки, у инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталари, ҳамжиҳатлик, айниқса, ёшлар қалбида маҳалла-кўйга, она-Ватанга муҳаббат, дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлайди.

Олмазор маҳалласида бўлиб ўтган ҳашарда ёшлар, ўрта ёшли ака-опалар, ҳамда буви ва бувижонлар фаол иштирок этишди.

Улар эрта тонгдан кўчаларини, ҳовлилари атрофини, гузар ва ҳиёбонларни, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтиришди. Шу билан бирга дарахтларни оқлаб, уларга шакл бердилар. Ҳашарда ариқ бўйларига, автомобиль йўллари ёқаларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Экилган ҳар бир ниҳолни яхши парвариш қилиш, унинг келажакда мевали дарахт бўлиб бўй чўзиши учун уларнинг ҳар бирига бир нафар ёш бириктирилди.

Ҳашардан сўнг иштирокчиларга иссиқ овқат тортилди. Маҳалладаги ёши улуғ онахонлар, ёш келинчаклар дошқозонда сумалак қайнатишди. Улар сумалак атрофида юртимизга тинчлик, омонлик, тотувлик, қут-барака тилашди.

Бу каби ҳашарлар туманнинг барча ҳудудида бўлиб ўтди.

Фаровон маҳалласида бўлиб ўтган ҳашардан сўнг, маҳалланинг “Яккатут” ва “Кимёгарлар” кучасида баҳорнинг илк таоми – сумалак қайнатилди. Дошқазон атрофида йиғилган барча ёши улуғ онахонлар, қиз, келинчаклар дилидаги бор эзгу ниятларини айтиб сумалак учун керакли бўлган масаллиқларни солишди.

Шу ўринда айтиш лозимки, сумалак қайнатиш момомларимиздан меърос бўлиб қолган азалий қадриятимиз. Унинг тайёрланиш тарихи ҳақида қўплаб ривоятлар тарқалган.

Шулардан бири: деҳқон олиб қўйган охирги донини тезроқ экиш учун яхши ниятлар билан олдинроқ ивитиб қўяди. Лекин бирдан об-ҳаво бузилади. Буғдой идишда ниш уриб ўса бошлайди, об-ҳаво яхшиланавермайди. Деҳқон оила аъзолари оч турган пайтда буғдойни бутунлай нобуд қилмаслик чораларини излай бошлайди. У таваккал қилиб ниш урган ва анча бўй кўтарган донни қиймалайди ва хотинига бундан таом пиширишни буюради. Уй бекаси уни узоқ вақт қайнатади. Қарангки, оқкўнгил деҳқоннинг нияти холис чиқади. Ундан ҳиди ёқимли, ўзи тўйимли, мазаси эса тановул қилган кишининг узоқ вакт эсида қоладиган даражадаги ширин таом ҳосил бўлади. Бу таом борган сари халқ ўртасида кенг тарқалиб, баҳорнинг энг лаззатли таомига айланади.

Бу каби тадбирлар жумладан, ҳашар ҳамда сумалак қайнатиш маросими туманнинг Дўстлик маҳалласида ҳам бўлиб ўтди.

Ҳашар давомида эрта тонгдан туриб кўчаларни супуриб-сидириб, теварак- атрофга сув сепиб, ҳар хил гуллар экиш ҳар бир хонадонга чирой бағишлаши айтиб ўтилди. Бу борада ёшларга угит ва насиҳатлар берилди.

Миллий урф-одатларимизни, қадриятларимизни ўзида мужассам этган миллий таомнинг тайёрланиши ҳар йилдагиданда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Сумалак қайнатиш жараёнида унинг фойдали хусусиятлари айтиб ўтилди. Шунингдек, дошқазон атрофида онахонлар, қиз-жувонлар, жажжи болажонлар рақсга тушиб, гўзал қўшиқлар ҳиргойи қилишди.

Дарҳақиқат, сумалак лаззатли таом бўлиш билан бирга дармондори ҳамдир. Унинг таркибида инсон организими учун зарур бўлган барча оқсил ва углеводлар жамланган.

Эрта тонгдан дошқозонда қайнаётган ивитилган буғдойни шу ҳолга келтиргунча анча меҳнат талаб қилинди. Бу галги сумалакни ҳам Дўстлик маҳалласидаги бувижонлар ҳамжиҳатлик ва оғизбирчиликда тайёрлашди.

Сумалак атрофида юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлиши, юртимиз кундан-кунга ривожланиши каби эзгу тилаклар айтилиб, болаларнинг шўх-шадон кулгулари янгради.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026