30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 13:27
Жамият 👁 3,533

“МЕНИНГ ЎҒЛИМ – ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ”

“МЕНИНГ ЎҒЛИМ – ВАТАН ҲИМОЯЧИСИ”

Яқинда Қорақалпоғистон телеканалида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топганига 23 йил тўлиши ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Менинг ўғлим – Ватан ҳимоячиси” деб номланган видеоконференция ташкиллаштирилди.

Телекўприкда Наманган шаҳрида ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган 40 нафар қорақалпоғистонлик йигитлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Шуларнинг 6 нафари бизнинг туманимиздан эди. Видеоконференцияда аскар йигитларнинг ота-оналари қатнашиб, фарзандлари билан дийдорлашдилар, ҳол-аҳвол, омонлик сўрашиб, ҳарбий бурчини қандай адо этаётганликлари билан қизиқдилар. Ўз навбатида ота-онасидан олисда Ватанимиз тинчлиги, осойишталигини ҳимоя қилаётган аскар йигитлар ота-она дийдоридан қувониб, уларнинг соғликларини, оиласи, туғишганлари хусусида сўраб-билиб олдилар, яқинларига соғинчли салом йўлладилар.

– Мен 1977-1979 йилларда Россияда ҳарбий хизматда бўлганман, – дейди видеоконференция иштирокчиларидан бири, қипчоқлик, Наманганда ҳарбий хизмат бурчини адо этаётган Музаффар Абдуллаевнинг отаси Мурод Худойберганов.

– Орадан шунча йиллар ўтсада, ўша вақтларда тортган азобларим ҳеч эсимдан чиқмайди. Энг аввало энди хизмат бошлаганларни "стариклар” истаганча уриши, истаган ишини қилдириши мумкин эди. Чунки, аскарлар умумий казармада яшашар, хизмат соати тугагач, казарма бутунлай назоратсиз қоларди. Хуллас, икки йил ичида бошимиздан кўп қийинчиликлар ўтди.

Ўтган йили ўғлим Музаффар армияга олингач, ҳарбий қасамёд қабул қилиш тантанасига онаси билан бордим. Ишонсангиз, ўғлимни сафда ҳарбий кийимда, тўлишган, ўзини тутиб олган мағрур аскар қиёфасида кўриб, қувонганимдан кўзларимдан ёш чиқиб кетди. У хизмат қилаётган қисм командири тантанага борган ота-оналарни аскарларнинг яшаш шароитлари билан таништирганида кўзларимга ишонмадим. Тўрт кишилик ихчам, чиройли, ҳамма қулайликларга эга хоналар, дам олиш хоналари уйимиздагидан кам эмас.

Телемулоқотда қатнашиб, бир йил ичида ўғлимнинг ҳам жисмонан, ҳам ақлан камолга етганини кўриб, кўнглим хотиржам тортди. Илоҳим, фарзандларимизга ана шундай имкониятлар яратиб берган ҳукуматимизга, теледийдорлашувни ташкил этган ходимларга раҳмат.

– Менинг икки ўғил, уч қизим бор. Фарзандларим бари ўзидан тиниб-тинчиб кетди. Ўғил невараларимнинг каттаси Азизбек Чоршамов Наманганда ҳарбий хизматда. Теледийдорлашувга бориб келиб, ўғил неварам борлигига, юртимиз хизматига яраганига Яратганга тинмай шукрона айтиб ўтирибман. Ўзимнинг ўғилларим бири Украинада, бири Россияда ҳарбий хизматда бўлган вақтларида қачон икки йил ўтар экан, деб юрагимни ҳовучлаб яшаганман. Наманганда хизматини ўтаётган аскарларнинг яшаш шароити билан таништирганларида, аскарлар билан ота-оналар суҳбатлашганида Юртбошимизнинг: "Ўзбекистонда яшайдиган ҳар бир бола менинг фарзандим, ҳаммасини яхши кўраман”,–деган сўзларининг исботини кўргандай бўлдим, – дейди гоҳ кулиб, гоҳ қувонч ёшлари кўзига қалқиб Манғит шаҳрида яшайдиган Ўғилжон момо Камолова.

Видеоконференция нафақат ота-оналар, аскар ўғлонларга дийдор қувончини бергани билан, балки тобора такомиллашиб, қудрати ошиб бораётган миллий Армиямизнинг нуфузини, ўрнини яна бир бор чуқур англатгани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА.
(Фото - uza.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026